Угандада фил сайёҳнинг ўлимига сабаб бўлди

Угандада фил сайёҳнинг ўлимига сабаб бўлди

Угандадаги миллий боғда фил Саудия арабистонилик сайёҳни босиб кетди ва натижада сайёҳ вафот этди.

Уганданинг шимолий-ғарбидаги миллий боғда фил саудия арабистонилик са йёҳни босиб ўлдирди, дейилади Independent нашри тарқатган маълумотда.

Ушбу воқеа сешанба куни Мурчисон-Фоллс шаҳарчасида юз берди.

Маҳаллий табиатни муҳофаза қилиш ходимининг сўзларига кўра, вафот этган сайёҳ ва унинг уч нафар шериги филлар ҳужумига учраган.

Қайд этилишича, сайёҳ ўз автомобилидан анча узоқда бўлган ва у ғазабланган филдан қочишга улгурмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!