UFC. Нурмагомедов: "Петер Ян мен учун жиддий синов эмас"

UFC. Нурмагомедов: "Петер Ян мен учун жиддий синов эмас"

Россиялик UFC жангчиси Умар Нурмагомедов енгил вазн тоифасида промоушеннинг собиқ чемпиони Петр Ян билан жанг ўтказишдан манфаатдор эмаслигини айтди.

“Менимча, Петр Ян мен учун жиддий синов эмас. Мен у билан курашимизни кўрмаяпман. Агар у мен билан жанг қилмоқчи деса, UFC бу жангни хоҳлашини айтса, мен бу жангни қабул қиламан. Лекин мен буни жиддий синов деб айтмайман", - дея Нурмагомедовдан иқтибос келтиради Спорт24.

Нурмагомедов фаолияти давомида бирорта ҳам мағлубият аламини тотиб кўрмаган, 16 та ғалабага эришган. 14 январь куни UFC Fight Night 217 турнири доирасида 28 ёшли спортчи Бразилия вакили Раони Барселосни мағлуб этди. Россиялик биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!