Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Англиянинг Манчестер шаҳрида хизмат сафарида бўлди. Ташриф доирасида “City Football Group” холдинг компанияси ва "Манчестер Сити" клуби билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Сафар давомида ўзбекистонлик расмийлар холдинг Бош операцион директори Руль де Фриц, Бошқарув директори Денни Уилсон, футбол бизнеси бўйича бош директори Клайв Ривз ва бошқа кўплаб йўналишлар бўйича бошқарувчилар билан истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқишди. Асосий эътибор ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқишга қаратилди. Хусусан, тизимда инновацион ёндашувлар, замонавий академия ташкил этиш, клуб инфратузилмасини яхшилаш ва халқаро тажрибани жорий этиш каби муҳим йўналишлар муҳокама қилинди.
Ўз навбатида компания вакиллари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига йўл олгани мамлакатимизда футбол ривожи юқори даражага чиқаётганидан далолат беришини, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг трансферидан кейин ўзбек футболига қизиқиш ортганини таъкидлашди.
Шунингдек, ўзбек клубларидан бирини “City Football Group” тизимига интеграция қилиш музокараларнинг асосий мавзуларидан бўлди. Ташриф давомида расмийлар «Манчестер сити« клубининг академияси ва жамоа тизими билан яқиндан танишиши кўзда тутилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.