Уч ойда ишлаб чиқаришда 132 та бахтсиз ҳодиса юз берган, 42 нафар ходим ҳалок бўлган

Уч ойда ишлаб чиқаришда 132 та бахтсиз ҳодиса юз берган, 42 нафар ходим ҳалок бўлган

Бу ҳақда АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

Таъкидланишича, январь-март ойлари давомида ишлаб чиқаришда юз берган 132 та бахтсиз ҳодиса белгиланган тартибда махсус текширилган, шулардан 26 таси ўлим билан тугаган, 97 таси оқибати оғир ва 9 таси гуруҳий бахтсиз ҳодисаларни ташкил этди. Юз берган бахтсиз ҳодисалар натижасида 42 нафар ходим ҳалок бўлган, 104 нафар ходим оғир тан жароҳати ва 4 нафари енгил тан жароҳати олган.

5 972 та корхонада ўтказилган назорат тадбирларида 11 315 та қонун бузилиш ҳолати аниқланиб, 2 483 нафар мансабдор шахсга нисбатан 4 млрд 864 млн 600 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!