Уч давлат Россияни CОVID-19 вакцинасини ишлаб чиқувчиларга қарши киберҳужумларда айбламоқда

Уч давлат Россияни CОVID-19 вакцинасини ишлаб чиқувчиларга қарши киберҳужумларда айбламоқда

Буюк Британия, Канада ҳамда АҚШ Россияни коронавирус вакцинаси бўйича тадқиқот марказлари маълумотларини ўғирлашга уринганликда айблашди,  деб хабар беради “Foxnews”.

Пайшанба куни Бирлашган Қиролликнинг Миллий киберхавфсизлик маркази “Cozy Bear” номи билан танилган APТ29 хакерлар гуруҳи академик ва фармацевтика илмий-тадқиқот институтларига ҳужум қилиб, CОVID-19га қарши вакцина бўйича қилинган ишлар натижасини ўғирлашга уринганлигини хабар қилди.

"Россия махсус хизматларининг коронавирус пандемиясига қарши курашаётганларни нишонга олиши мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат", дейди Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб.

"Бошқалар ўз манфаатларини кўзлаётган бир пайтда, Буюк Британия ва унинг иттифоқчилари вакцинани топиш ва глобал саломатликни сақлаш бўйича тинимсиз меҳнатни давом эттирмоқдалар", дея қўшимча қилди у.

РИА Новостининг хабар беришича, Кремл вакили Дмитрий Песков Россия коронавирус вакцинасини ишлаб чиқишда иштирок этган ташкилотларга қилинган хакерлик ҳужумларига умуман алоқаси йўқлигини маълум қилган.

Апрель ойида АҚШ киберхавфсизлик агентлиги кибер жиноятчилар ва хакерлар гуруҳлари CОVID-19 билан боғлиқ тадқиқотларни нишонга олишаётгани ҳақида огоҳлантириб, узоқдан ишлайдиган одамлар сонининг кўпайиши хакерлик учун янги имкониятлар яратганини таъкидлаганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!