UCG «Яшил макон» лойиҳасида иштирок этади

A A A
UCG «Яшил макон» лойиҳасида иштирок этади

United Cement Group халқаро цемент холдинги Ўзбекистон президентининг экологик ташаббуси - «Яшил макон» умумиллий лойиҳасида иштирок этади.

United Cement Group (UCG) холдинги таркибига кирувчи Ўзбекистоннинг етакчи заводи «Қизилқумцемент» АЖ 2023 йил баҳорида 3000 туп қайрағоч ва бошқа манзарали дарахтлар, шунингдек, Республиканинг Навоий вилоятида 200 туп саксовул кўчатини ўтқазди. Бу UCG холдингининг Ўзбекистондаги саноат корхоналари жойлашган туманларини кўкаламзорлаштиришга қаратилган «Яшил макон» лойиҳасидаги фаол иштирокининг навбатдаги босқичидир.

Аввалроқ, 2022 йил кузида UCG кўмаги билан тўлиқ ҳажмда бажарилган инвестицион мажбуриятлар реализацияси доирасида корхонанинг санитар-муҳофаза ҳудудида 11 гектар майдонда 3200 туп дарахт кўчати ўтқазилди ва 500 кг бута уруғлари экилди. Бироқ холдинг жамоаси бу билан тўхтаб қолгани йўқ ва республикадаги экологик дастурлари қўллаб-қувватлашни давом эттирмоқда.

«Яшил макон» лойиҳаси давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ йўлга қўйилди. Президентнинг экологик ташаббусининг бу қисми доирасида республиканинг иссиқ иқлимида техноген таъсир ҳамда иссиқхона эффекти оқибатларини юмшатиш мақсадида бутун Ўзбекистон бўйлаб 2026 йилга бориб бир миллиард дарахт ва буталар экилиши кўзда тутилган. Мослашувчан манзарали дарахтлар ва буталар кўп миқдорда чангни ютишга, экотизимни асрашга ва ҳавонинг ўртача ҳароратини ушлаб туришга ёрдам беради.

«UCG холдинги маҳаллий ҳокимият органлари, экологик ташкилотлар ва вилоят фуқаролари билан ҳамкорликда “Яшил макон” лойиҳасига фаол киришди, — сўзлаб беради «Қизилқумцемент» АЖ бош директори Сергей Мельников. — Ишлаб чиқариш жойлашган ҳудуд экологияси ҳақида қайғуриш бу бизнинг ички сиёсатимиз ва юксак экологик ва ижтимоий масъулиятимизга тўла мос келувчи замонавий цемент соҳасининг тренди ҳисобланади. Холдингга қарашли барча заводлар яшил технологияларга эътибор қаратган ҳолда, атроф муҳитга таъсирни камайтирувчи инновацияларни жорий этиш асосида модернизация қилинмоқда. Навоий вилоятини кўкаламзорлаштириш орқали биз Ўзбекистон табиати ва экологияси муҳофазасига ҳисса қўшдик».

Навоий вилояти чўлли ва қурғоқчил иқлимга эга. Сув танқислиги туфайли UCG мутахассислари томонидан илғор суғориш методлари қўлланилган: ҳар бири 60 тоннадан бўлган иккита резервуардан томчилаб суғориш тизими ўрнатилган. Бу туфайли корхона бу йил тарвуз, қовун ва қовоқ экиши мумкин ва бу ўз навбатида экологияга ижобий таъсир кўрсатади. «Қизилқумцемент» АЖ чиқиндиларни утилизация қилиш дастурида, шунингдек, маҳаллий экотуристик йўналишларни ривожлантиришда фаол иштирок этади. Атмосферага зарарли моддаларни чиқариш ва чиқиндиларнинг рухсат берилган чегараси нормативларига амал қилишни доимий равишда завод ва холдингдаги махсус бўлим назорат қилади.

«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг экологик ташаббуси бизнинг қадриятларимиз ҳамда энергия самарадорлигини ошириш, атмосферани ифлослантиришни қисқартириш, яшил технологияларни жорий этиш каби жаҳон барқарор ривожланиш стандартларига муносиб бўлиш зарурати билан мос келди, — дейди Сергей Мельников. — Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг ҳаёт даражасини ошириш, шаҳарларда ҳаво сифатини яхшилаш ва табиатни муҳофаза қилиш йўналиши белгиланган. “Яшил макон” лойиҳаси Иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш ва иқлим таъсирларига мослашиш бўйича Париж битими доирасида мамлакат мажбуриятларининг бажарилишига хизмат қилади. “Яшил макон” лойиҳаси — бизнес, давлат ва жамият ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг намунаси ва UCG Ўзбекистоннинг қатор цемент корхоналари эгаси сифатида уни қўллаб-қувватлашга тайёр».

«Қизилқумцемент» АЖ келгусида ҳам «Яшил макон» лойиҳасини амалга оширишда ва вилоятдаги экологик вазиятни яхшилашга интилишда давом этади. UCGнинг муваффақиятли ва масъулиятли ижтимоий фаолияти Ўзбекистоннинг бошқа саноат корхоналари учун ўрнак ҳамда фаол иштирок этиш учун чақириқ бўлиши лозим.

UCG ҳақида маълумот

United Cement Group (UCG) холдинги – Марказий Осиёнинг Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда фаолият юритувчи энг йирик цемент холдинги. Гуруҳ корхоналари цементнинг умумий қурилиш ва энг юқори сифатли махсус маркаларини ишлаб чиқаради ҳамда улар минтақадаги таянч инфраструктура объектлари қурилишида кенг қўлланилади. Гуруҳ ижтимоий масалалар, экология ва энергия самарадорлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда бизнес ўсишининг юқори динамикасини намоён этмоқда. UCG заводларни мамлакат иқтисодиёти тармоқларининг цементга бўлган талабини қондиришга ва халқаро бозорнинг асосий ўйинчиларига айланишга қодир замонавий ишлаб чиқариш объектларига айлантириш учун уларнинг капитал модерниязациясини ўтказмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Ўзбекистонлик икки футболчи Португалия клубига йўл олмоқда

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Садриддин Хасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалиянинг "Брага" клубига ўтиши мумкин.

Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Chess.com Open-2026 онлайн турнири. Синдаров мусобақани тарк этди, Абдусатторов ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Open 2026 мусобақасида иштирок этди.

Zo'r TV бугун «Барселона» ва «Манчестер Сити» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади

Zo'r TV телеканали бугун — 2026 йил 25-апрель, шанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.

Эрон Исроил билан алоқа қилганлиги учун юқори лавозимли амалдорни қатл қилди

Бу ҳақда Эроннинг расмий суд портали хабар бермоқда.

“Катта жарималар бўлади”: Солиқ қўмитаси раиси умумий овқатланиш корхоналарини бизнесни бўлмасликка чақирди

Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.

Ўзбекистонда сотилаётган тўрт Хитой ўйинчоғида хавф аниқланди

Болалар ўйинчоқларида хавф аниқланди.

Пеп Гвардиола терма жамоани қабул қилиб олишга тайёр

Хосеп Гвардиола аввалроқ фаолиятининг қайсидир босқичида миллий терма жамоада ишлаш истаги борлигини айтган эди.

Эксперт Ҳусановни “Реал” юлдузидан юқори баҳолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда фаолиятидаги сезиларли ўсишни намойиш қилмоқда.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Гвардиола ҳимоячисининг ўйинидан ҳайратда: «У дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланмоқда»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Матеус Нунеснинг янги позициядаги ҳаракатларига юқори баҳо берди.

Можтаба Хоманаий Путинга мактуб йўллагани маълум бўлди

РФ раҳбари бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи билан учрашувда маълум қилди.

Путин Примаковни лавозимидан озод қилди

Примаков агентликни 2020 йилдан бери бошқариб келаётган эди.

"Гулнора Каримованинг Швейцария судида тўлиқ оқланишига эришмоқчимиз"

Адвокат Грегуар Манжа Каримованинг Швейцариядаги суд жараёнида қатнашиш имконияти чекланганини билдирган.

Эстония президенти Россия билан алоқани тиклашга чақирди

Эстония президенти, шунингдек, Европа Иттифоқининг Россия билан музокаралар бўйича махсус вакилини тайинлаш ғоясини ҳам қўллаб-қувватлаган.

Тошкентда юк поезди 22 ёшли йигитни уриб юборди

Машинист темир йўлдаги одамни тахминан 500 метр масофадан пайқаган, бироқ поездни тўхтатишга улгурмаган.

Андижонда “Ҳаж” зиёратига юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

Тезкор тадбирда, у олдиндан 9 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

NАТО саммитлари қисқарадими? Иттифоқ ичидаги зиддиятлар ортида янги режа

Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

Исроил Ливанда ҳужумларни кучайтирди: “Ҳизбуллоҳ” объектлари йўқ қилинмоқда

Исроил армияси Ливан жанубидаги амалиётларини давом эттириб, “Ҳизбуллоҳ” позицияларига навбатдаги зарбалар берди.

Словакия ЕИга қарши: Россия газига тақиқ устидан судга шикоят қилди

Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлиги маълум қилди.

Ҳиндистонда бортида 232 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди

Swiss Airlines авиакомпанияси воқеа ҳақида хабардорлигини, ҳозирда двигатель ишдан чиқиши ва ёнғин сабаблари текширилишини маълум қилди.

Москвада қор ёғиши оқибатида дарахтлар қулади, Внуковода эса рейслар бекор қилинди

Москва вилоятининг Дубна ва Домодедово шаҳарларида қор ёғиши ва дарахтлар қулаши оқибатида электр таъминоти қисман узилди.

Қўқонда дўконда ёнғин чиқди

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиндан дўконнинг 400 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Сув учун жанжал: Африкада 42 киши ҳалок бўлди

Бу ҳудудда сув, ер ва чорва моллари учун жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар тез-тез содир бўлиб туради.

Тошкент халқаро аэропортида 4 нафар қизларни Дубай шаҳрига олиб кетаётган аёл ушланди

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бу турдаги жиноятлар учун 5 йилдан 10 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Андижонда аттракцион қулаб, 7 киши жароҳатланди

Бироқ, тасдиқланмаган манбаларга кўра, ҳодиса натижасида камида 7 киши жароҳатланган.

Малидаги ҳарбий базаларга қуролли ҳужумлар уюштирилди

​Кузатувчилар буни сўнгги йиллардаги энг йирик ва мувофиқлаштирилган амалиёт сифатида баҳоламоқда

Андижонда ҳажга юбориш эвазига 18 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Фуқаро ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига юборишини айтиб, келишилган пулдан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВВ мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мансабдор шахс ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, масъулияти чекланган жамият раҳбаридан қолган 39 минг АҚШ долларини ҳам беришини сўраган.

Самарқандда икки нафар қиз васийси томонидан жисмоний ва руҳий зўравонликка учради

Болаларга етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертиза тайинланган.

Дональд Трампга суиқасд уюштирилди (видео)

Бу ҳақда C-SPAN хабар бермоқда.

Исроил зарбалари: Ливанда қарийб 2,5 минг киши ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар сони юқори бўлиб қолмоқда.

Ливанда кўчирилган аёллар уйларига қайтмоқда: “Ҳамма жойда вайронагарчиликни кўрдим”

2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.

АҚШда ўлим жазоси тикланди. Энди маҳкумлар отиб ўлдирилиши ҳам мумкин

Вазирлик энг оғир жиноятларни жиловлаш учун ушбу жазо туридан фаолроқ фойдаланишини билдирди.

Япониянинг Иватэ префектурасида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Ёнғин Оцути шаҳридаги аҳоли пунктларига яқинлашгани сабабли 1500 дан ортиқ хонадон ва 3233 нафар фуқарога эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ берилди.