"UAZ" салонида қисилиб қолган ҳайдовчи ҳаёти қутқарилди

"UAZ" салонида қисилиб қолган ҳайдовчи ҳаёти қутқарилди

Жорий йилнинг 21 январь куни соат 18:44 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Пискент тумани "Намуна" маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган "UAZ" юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ариққа тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келган.

Ҳодиса оқибатида автомашина ҳайдовчиси юк машина салони ичида қисилиб қолган.

Зудлик билан айтилган манзилга Олмалиқ ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида ҳайдовчини машина салонидан чиқариб олишган ва дархол биринччи тиббий ҳамда психологик ёрдам кўрсатиб, шифохонага юборилган.

Тезкорлик билан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида инсон ҳаёти сақлаб қолинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!