U-20: Ўзбекистон Жанубий Кореяни енгиб, финалга йўл олди

U-20: Ўзбекистон Жанубий Кореяни енгиб, финалга йўл олди

15 март куни U-20 Осиё кубогининг ярим финал бочқичидан ўрин олган Ўзбекистон — Жанубий Корея учршуви 0:0 ҳисобида якунланиб, Ўзбекистон терма жамоаси финалга йўл олди. Учрашув Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтди. Ушбу учрашувни кўриш учун стадионга 33,977 нафар томошабин ташриф буюргани айтилди.

Ўйиннинг асосий вақтида иккала томонда ҳам хавфли вазиятлар кузатилган бўлса-да, ҳисоб очилмади. Учрашув натижаси экстра-таймда ҳам ҳал бўлмади. Пенальтилар сериясида 3:1 ҳисоб билан Ўзбекистон ўйин ғолиби бўлди.

18 март куни ўтадиган финал учрашувида Ўзбекистон Ироқ терма жамоасига қарши ўйнайди. Ироқ яримфинал баҳсида пенальтилар сериясида Японияни мағлуб этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!