Тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш: хаёлми ёки ҳақиқат?

A A A
Тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш: хаёлми ёки ҳақиқат?

Бугунги кунда миллий иқтисодиётни ҳаракатлантирувчи энг муҳим омиллардан бири бу меҳнат ва ҳаётий қадриятларни муваффақиятли равишда уйғунлаштиришдир. Ўтган асрда таниқли иқтисодчи Жон Мейнард Кейнс келажакда автоматлаштириш, янги технологияларга ўтиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш орқали одамлар ҳафтасига атиги 15 соат ишлайди, деб башорат қилганди.

Европа давлатлари дунёда иш вақтини қисқартириш бўйича етакчи ҳисобланади. ИҲТТ маълумотларига кўра, Европа мамлакатларида ўртача иш ҳафтаси 37 соатни ташкил қилади. Энг қисқа иш ҳафтаси Норвегия (33,5), Дания (32,5) ва Нидерландия (29,4) каби мамлакатларда кузатилади. Бугунги кунда дунёда ўртача иш ҳафтаси 40 соатни ташкил қилади. Бироқ, сўнгги ўн йил ичида иш берувчилар томонидан дунё бўйлаб ходимлар учун тўлиқсиз иш куни ва мослашувчан иш жадвалини жорий этиш тобора оммалашмоқда. Бандликнинг ушбу усулидан айниқса, коронавирус пандемияси даврида кенг фойдаланилди.

Шунингдек, аҳолиси дунёнинг қолган қисмига қараганда кўпроқ ишлайдиган давлатлар ҳам йўқ эмас. Колумбия (ҳафтасига 47,6 соат), Туркия (46,4), Мексика (44,9) ва Коста-Рика (43,6) шундай мамлакатлар сирасига киради. Тадқиқотлар иш кунининг ҳозирги саккиз соат ва ундан ортиқ меъёри нафақат ишлайдиган одамнинг соғлиғи, балки унинг меҳнат унумдорлигига ҳам таъсир қилишини кўрсатди. Масалан, қўшимча иш вақти сезиларли даражада юқори бўлган Японияда иш жойида ҳаётдан кўз юмиш билан боғлиқ ҳолатлар анча кенг тарқалган ҳодисага айланди. Улар ҳатто бунинг учун атама ҳам ўйлаб топдилар - кароси.

Маълумот учун: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро меҳнат ташкилоти билан биргаликда ҳисоб-китобларига кўра, 2016-йилда дунёда қарийб 400 минг киши ҳафтасига 55 соат ва ундан ортиқ ишлаши оқибатида инсультдан, 350 минг киши юрак-қон томир касалликларидан вафот этган. 2000-2016 йилларда узоқ давом этган меҳнат натижасида келиб чиққан юрак-қон томир касалликларидан вафот этганлар сони 42 фоизга, инсультдан вафот этганлар сони эса 19 фоизга ошган.

Иш кунини қисқартириш ғояси XXI аср бошидан бери кўплаб мамлакатларда муҳокама қилинмоқда ва синовдан ўтказилаяпти. 2016-йилда Исландияда бир неча компанияда ходимларнинг иш ҳафтаси 4-5 соатга қисқарди – бироқ унумдорлик бир хил даражада сақланиб қолди. Бундан ташқари, ходимларнинг ишдан қониқиш даражаси ошди, соғлиғи сабабли меҳнатга лаёқатсизлик кунлари камайди ва умумий фаровонлик даражаси ошди.

2018-йилда Perpetual Guardian (Янги Зеландия) биринчилардан бўлиб тажриба ўтказди ва тўлиқ иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда иш ҳафтасини 4 кунгача қисқартирди. Ушбу тажриба Окленд технология университети олимлари томонидан назорат қилинди. Тадқиқот натижалари компанияда меҳнат унумдорлиги 20 фоизга ошгани, ходимларнинг стресс даражаси 45 фоиздан 38 фоизга камайгани, иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанат 54 фоиздан 78 фоизга яхшиланганини кўрсатди.

Швециянинг Гётеборг муниципалитетида икки йилдан ортиқ вақт давомида бир нечта компания иш ҳақини камайтирмасдан, 6 соатлик иш кунини қўллади. Тажриба муваффақиятли ўтди ва шаҳарда 17 нафар ҳамшира учун қўшимча иш ўрни яратилди. Бу эса касаллик варақаси бўйича харажатларни қисқартириш ва меҳнат маданияти ҳақида глобал мунозарани қўзғатди, бироқ бу ёндашувни бутун муниципалитетда қўллаш жуда қимматга тушди.

Бундай тажрибалар жуда кўплаб мамлакатларда ўтказиб келинмоқда. Самарадорлик юқори бўлишига қарамасдан, аксарият давлатлар ва компаниялар 4 кунлик иш ҳафтасига тўлиқ ўтишни рад этаяпти. Бунинг асосий сабаби – катта харажатлардир. Чунки янги тизимга ўтиш даврида маошлар бир хил даражада қолиши талаб этилади.

Россиялик экспертларнинг фикрича, Россияда тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. "Агар иш ҳақи бир вақтнинг ўзида пасаймаса, бу иш кучининг 20 фоизга қимматлашишига олиб келади. Бу эса меҳнат бозорида ҳам, умуман иқтисодиётда ҳам кенг кўламдаги ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин ва айниқса ишсизлик даражаси ошишига сабаб бўлади. Агар иш ҳақи камайса, бу аҳолининг қашшоқлашишига, турмуш даражаси ва ялпи ички маҳсулотнинг кескин пасайишига олиб келади. Иш кунларини қисқартириш ташаббуси “бош оғриғи” ва “ҳақиқатга умуман тўғри келмайдиган ғоя” - дейди Капелюшников.

ПМТИ экспертлари дунёнинг турли мамлакатларида бир ишчига тўғри келадиган ўртача йиллик иш вақти ва бир соатлик иш вақтига тўғри келадиган ЯИМ ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш учун таҳлил ўтказди. Маълумотлар базасига одамлар ҳафтасига 32 соатдан ортиқ ишламайдиган ва 40 соатдан ортиқ ишлайдиган давлатлар (Колумбия, Туркия, Мексика) киритилди.

Корреляцион таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, бир соатлик иш вақтига тўғри келадиган ЯИМ ҳамда ҳафталик иш соатлари (0,027) ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Ушбу кўрсаткич одамлар ҳафтасига 35 соат ёки ундан кам ишлайдиган мамлакатларда ҳам, ҳафтасига 40 соат ёки ундан кўпроқ ишлайдиган мамлакатларда ҳам ўзаро боғлиқ эмас.

Шундай қилиб, иш ҳафтасининг давомийлиги меҳнат унумдорлигига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Ўз навбатида, меҳнат унумдорлигини ошириш бошқа кўплаб омиллар (бажарилган иш сифати, ходимларнинг малакаси, ходимларнинг руҳий ҳолати ва бошқалар) комбинациясига боғлиқ.

1-расм

Йиллик иш соатлари ва бир соатлик иш вақтига тўғри келадиган ЯИМ ўртасидаги боғлиқликнинг тарқоқ диаграммаси

Тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш: хаёлми ёки ҳақиқат?

Дунёнинг кўплаб давлатлари иш ҳафтасини қисқартиришни самарали йўллар билан синаб кўраётган бир пайтда, Ўзбекистон аҳолиси меъёрдагидан кўпроқ ишламоқда. Бу ҳолат фуқароларнинг дам олиш ва ҳордиқ чиқариш ҳуқуқи, шу жумладан, иш куни ва ҳақ тўланадиган таътилларни самарали чеклаш бўйича ижтимоий ҳуқуқлари кафолатларини қонун билан мустаҳкамлашга оид масалаларни ҳал қилишни тақозо этади. Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 38-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилиши жамиятнинг қулай меҳнат шароитлари ҳамда меҳнатга лаёқатлилигини тиклашга бўлган ҳуқуқлари асосига айланади.

Ўзбекистонликлар ҳам Европа давлатлари аҳолиси каби ҳафтада 4 кун ишласа нима бўлади?

Ўзбекистоннинг Европа амалиётидагидек 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? Ушбу масалани илмий нуқтаи назардан кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун, биринчи навбатда, иш ҳафтасининг қисқариши меҳнат унумдорлигига қандай таъсир қилиши мумкинлигини таҳлил қилиш зарур.

Ўзбекистонда 4 кунлик иш ҳафтасининг меҳнат унумдорлигига таъсирини таҳлил қилиш учун ПМТИ мутахассислари республика бўйича меҳнат унумдорлиги ва бир соатлик иш вақтидаги меҳнат унумдорлигини ҳисоблаб чиқди.

Корреляцион таҳлил натижаларига кўра, меҳнат унумдорлиги ва иш соатлари ўртасида боғлиқлик мавжудлиги аниқланди – корреляция коэффициенти - 0,40. Шундай қилиб, Ўзбекистон шароитида 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш бўйича жаҳон амалиётини иқтисодиётнинг барча тармоқларида қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Ҳисоб-китоб натижаларига кўра, саноатда иш соатлари ва меҳнат унумдорлиги ўртасидаги корреляция коэффициенти - 0,45 ни ташкил этди. Бу юқори корреляцияни тасдиқлайди. Бунинг асосий сабаблари ишлаб чиқаришнинг тўлиқ автоматлаштирилмаганлиги, деб ҳисоблаймиз.

Маълумот учун: Меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш усули

Меҳнат унумдорлиги ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг (жисмоний ёки пул кўринишида) ушбу маҳсулот ҳажмини ишлаб чиқаришда иштирок этган ходимларнинг ўртача сонига нисбати

Иш соати учун меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш:

МУ = МҲ / Тсоат,

бу ерда:

МУ – бир иш соати учун меҳнат унумдорлиги;

МҲ - ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми;

Тсоат - маълум ҳажмдаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган иш соатлари сони.

Шунга қарамай, ПМТИ мутахассислари 4 кунлик иш ҳафтаси қўлланилиши мумкин бўлган соҳаларни аниқлашга ҳаракат қилди. Бу номоддий ишлаб чиқариш соҳалари яъни, IT соҳаси, банклар, таълим, соғлиқни сақлаш, шунингдек, илм-фан билан боғлиқ соҳалардир. Шу билан бирга, айтиб ўтиш жоизки, IT соҳасидаги ходимларининг аксарияти анча мослашувчан иш тартибига эга. Банкларнинг 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиши молиявий операцияларни секинлаштириши мумкин. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ иши ҳиссий, ақлий, асабий тарангликни кучайтириш билан боғлиқ бўлган тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан кўп бўлмаган миқдорда белгиланган (Меҳнат кодексининг 118-моддаси). Бироқ, таҳлил натижаларига кўра, таълим (корреляция коэффиценти -0,15), соғлиқни сақлаш (-0,21), IT соҳаси (-0,09), илмий фаолият (-0,07) ва молия тизимида (-0,06) иш соатлари ва меҳнат унумдорлиги ўртасида корреляцион боғлиқлик мавжуд эмас. Бу эса ўз навбатида ушбу соҳаларда иш вақтини қисқартириш имкониятлари мавжуд эканлигидан далолат беради.

Таҳлил натижалари меҳнат фаолиятининг бир йилда қанча давом этиши меҳнат унумдорлигига таъсир қилувчи ягона ва асосий омил эмаслиги, аммо уларнинг ўзаро боғлиқ эканлиги ва бунга шубҳа йўқлигини кўрсатди. Пандемия шароитида кўплаб корхоналарнинг ўз ходимларини ноиложликдан масофадан ишлашга ўтказиши ушбу бандлик тури самарали эканлигини кўрсатди ва бутун дунё бўйлаб бандликнинг турли шаклларидан фойдаланиш имконини берди.

Юқоридаги ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, меҳнат унумдорлигини сифат жиҳатидан янада ошириш ва ходимларнинг меҳнат ва дам олиш вақтини уйғунлаштириш нуқтаи назаридан иш ҳафтасини қисқартириш учун шарт-шароитлар мавжуд. Буни бир неча усул билан амалга ошириш мумкин:

- тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш;

- ходимларни қўшимча "ўзгарувчан" дам олиш куни билан таъминлаш;

- иш вақтини қисқартириш.

Мослашувчан иш жадвалига ўтиш ва иш ҳафтасини қисқартириш бир қатор имтиёзларни шакллантиришда ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида, умумий иш самарадорлигига таъсир қилади ва ижтимоий-иқтисодий муҳитни яхшилайди:

Биринчидан, ходимларнинг соғлиғи яхшиланади: қўшимча дам олиш куни ходимларга яхши дам олиш ва иш учун куч тўплаш имконини беради.

Иккинчидан, аҳолининг, хусусан, хотин-қизларнинг меҳнат бозоридаги иқтисодий фаоллигини ошириш орқали ишсизликка қарши самарали кураш таъминланади.

Учинчидан, ходимларнинг иштиёқи кучаяди, муҳим вазифаларни тез ва сифатли бажаришда фикрини жамлай олади, иш вақтини йўқотиш қисқаради.

Тўртинчидан, иш вақтини қисқартириш экология ва транспортга тушадиган зўриқишни, шунингдек, ёнилғи ва энергия сарфини камайтиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Бешинчидан, кўнгилочар ва маданият соҳасини ривожлантиришга қўшимча туртки бўлади.

Олтинчидан, аҳоли турмуш даражаси яхшиланади. Вақтни оила даврасида ўтказиш, севимли машғулот билан шуғулланиш, маданий савиясини юксалтириш, спорт билан шуғулланиш, ўз-ўзини тарбиялаш учун кенг имкониятлар яратилади.

Умуман олганда, хорижий амалиётни ўрганган ҳолда, шунингдек, ҳисоб-китоб натижаларига кўра, ПМТИ мутахассислари Ўзбекистон шароитида айрим соҳаларда 4 кунлик иш ҳафтаси ўтиш имкониятлари мавжуд, деб ҳисоблайди.

М.Аҳмедова,

ПМТИ гуруҳ раҳбари


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.