Туркманистонда парламент ва ўзини ўзи бошқариш органларига сайловлар ўтказилади

Туркманистонда парламент ва ўзини ўзи бошқариш органларига сайловлар ўтказилади

26 март, якшанба куни Туркманистонда парламент (мажлис) ҳамда вилоят, туман, шаҳар халқ кенгашлари ҳамда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига сайловлар бўлиб ўтади.

Туркманистон Сайлов ва референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссия маълумотларига кўра, сайловчилар еттинчи чақириқ парламент депутатлари, бешинчи чақириқ вилоят, шаҳар халқ маслаҳати депутатлари, тўққизинчи чақириқ кенгаш депутатларини сайлашлари керак бўлади.

Республика бўйича жами 2644 та сайлов участкаси, Туркманистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида яна 42 та сайлов участкаси очилади.

Республика бўйича жами 3 миллион 496 минг 475 нафар сайловчи рўйхатга олинган.

Туркманистон парламентида 125 ўрин, вилоят халқ маслаҳатида 240 ўрин, шаҳар кенгашларида 960, кенгашларда 5897 ўрин мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!