Мушукларнинг энг гўзали ва ўзгачаси Ван мушуги бўлиб, у асосан Туркиянинг шарқидаги Ван Кўли ҳавзасида яшайдиган зотдор мушук тури ҳисобланади.
Энг муҳим хусусияти - генетик ўзгаришларнинг натижаси бўлган икки хил кўз ранги, яъни, кўк-қаҳраболигидадир. Баъзиларнинг иккала кўзлари кўк, баъзиларининг иккала кўзи ҳам сарғиш рангга эга. Унинг тулки думига ўхшаш момиқ думи ва оқ, ипакдек юнглари бор. Қишда уларнинг юнглари кўпайса; ёзда камаяди. Ван мушуги; бошқа мушукларга қараганда тозаликка кўпроқ эътибор беради. Улар қовун, тарвуз, ҳатто музқаймоқ каби меваларни ишқибозлик билан ейди ва сувдан қўрқмайдилар. Сузишни яхши кўради. Уларнинг овчилик инстинктлари ривожланган. Уни боқиш жуда осон. Одатда улар, фаол, эркалашдан ва ўйнашдан завқланадиган, шунингдек, ўз эгаларига содиқдирлар. Овқатланишдан олдин овқатнинг ҳароратини панжалари билан назорат қилиши эса таҳсинга лойиқ.
1992 йилда “Ван 100 йил” университети томонидан Ван мушукларининг генетик, морфологик ва физиологик хусусиятларини сақлаб қолиш мақсадида Ван мушуклари тадқиқот маркази (ВКАМ) ташкил этилган. Марказ наслли мушуклардан ташқари оилалар томонидан боқиладиган мушукларни ҳам кузатиб боради.
Сувга ўз ихтиёри билан кириб, ундан завқланадиган Ван мушуги шу қизиқарли хусусияти билан ўзини бошқа мушуклардан ажратиб туради. Мушуклар, одатда, турли муҳитларга мослашишда қийинчиликка дуч келишади ва ўзгаришларни ёқтирмайдилар. Аммо Ван мушуги қисқа вақт ичида ўзгарувчан муҳитга мослашади.
Тана тузилиши жиҳатидан у узун бўйли, мускулли ва кучли ҳисобланади. Қулоқлари катта ва кенг Ван мушуги, махаллий аҳоли томонидан «Пишик» деб ҳам аталади. Сичқон ҳашаротларни овлашдан ташқари, у ўзининг дўстона хулқ-атвори билан севиладиган ва ғамхўрлик қилинадиган уй ҳайвонига айланиб улгурган.
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.