Шу кунларда ижтимоий тармоқларда яна бир хорижлик инвесторнинг ҳал бўлмаётган муаммоси юзасидан Президентга йўллаган мурожаати муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Инвестор ўз мурожаатида ўзининг ишлаб турган Ўзбекистон-Туркия “Комфорт-дизайн” қўшма корхонаси ҳеч қандай асоссиз тендерга қўйилиб, 0 қийматда бошқа бир ташкилотга бериб юборилганлигини билдирган.
Мазкур қўшма корхона 2017 йилда ижарага жой олиб, 3 томонлама шартнома асосида ўз фаолиятини бошлаган.
Демак, тадбиркорлик фаолиятини қонуний тартибда йўлга қўйган. Аммо...
Унинг фаолиятига ноқонуний тарзда чек қўйилмоқда. Чунки унинг айни пайтда ижарада ўтирган биноси тендерга қўйиб юборилган. Аслини олганда тендерга бўш турган, ташландиқ объектлар ноль қийматда қўйилади. Бу корхона бўш ва ташландиқ ер емас, балки 40 дан ортиқ ишчи-хизматчи ишлаётган объектдир.
— Ушбу корхонани ташкил этиш учун Хитойдан қанчадан-қанча техник жиҳозлар, хом-ашёлар сотиб олинган, – дейди ўз мурожаатида туркиялик инвестор. — Бугунги кунда ишлаб турган, даромад келтираётган корхонани бирданига, ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз, ачинарлиси, ноқонуний тартибда бошқа бир ташкилотга бериб юборилиши адолатсизлик.
Ҳолат юзасидан корхона раҳбари ва туркиялик инвестор вилоят ҳокими ва кўплаб юқори ташкилотлардан изоҳ сўраган. Улар мазкур муаммони ижобий ҳал этишга ваъда беришган. Аммо...
Охирги пайтларда бу каби ҳолатлар одатий ҳолга айланиб улгурди десак, хато бўлмайди. Битта инвесторни мамлакатга жалб қилиш жудаям қийин, лекин унинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаган ҳолатда фаолият олиб боришига шароит яратиб бериш ундан-да мушкул иш бўлмоқда.
Афсуски, бу каби ҳолатлар ҳаётимизда тез-тез содир бўлиб турар экан, инвесторларнинг ишончи янада йўқолиб боради. Натижада эса иқтисодиётимиз олдинга эмас орқага қараб кетишда давом этаверади.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.