Туркияда янги ҳукумат пайдо бўлди

Туркияда янги ҳукумат пайдо бўлди

Туркияда янги ҳукумат пайдо бўлди, деб ёзади Reuters агентлиги Эрдўғоннинг янги иқтисодий йўналишга тайёрлиги ҳақида

Таниқли иқтисодчи Меҳмет Шимшек молия вазири этиб тайинланди. У бу лавозимда 2009 йилдан 2015 йилгача фаолият юритган. Шу тариқа Эрдўғон иқтисодий йўналишни ўзгартиришга тайёр эканини билдирди, дейди журналистлар. Инфляция Туркия учун жиддий муаммо, бу вазиятда мамлакат Марказий банки фоиз ставкасини ошириши кутилмоқда.

Шунингдек, Туркия миллий разведка ташкилотининг собиқ раҳбари Хоқон Фидан ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди. Бош штаб раҳбари Яшар Гюлер мудофаа вазири лавозимини қабул қилди. Истанбулнинг собиқ губернатори Али Ерликая ички ишлар вазирлигига янги раҳбар этиб тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!