4 июль куни Санкт-Петербургда ғарбий шамолнинг кучайиши муносабати билан сув тошқини кутилмоқда. Бу 160 йил ичида илк ёзги тошқин бўлади. Бу ҳақда шаҳар бош синоптиги Александр Колесов маълум қилди.
— 4 июль куни биз шаҳар учун тарихий лаҳзани бошдан кечирамиз. Циклоннинг ўтиши муносабати билан ёзги давр учун одатий бўлмаган жуда кучли ғарбий шамол кучайиши кутилмоқда ва мен ҳозир кучли бўрон ҳақида гапирмайман. Циклоннинг бундай траекторияси туфайли Санкт-Петербургда сув тошқини бўлади, — деб ёзди у ўзининг Теlegram-каналида.
Шунингдек, у шаҳар тарихида бу даврда фақат бир марта, 1865 йил 12 июлда сув тошқини содир бўлганини таъкидлади. Шундан кейин 160 йил давомида шаҳар сув тошқинига мойил эмас эди. Энди эса узоқ вақтдан бери биринчи марта кучли сув тошқини эҳтимоли пайдо бўлди, — деди синоптик.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.