АҚШ Европа Иттифоқини Европадан импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига 17 фоиз бож тўлаш билан таҳдид қилди.
Бу ҳақда Financial Times (FT) хабар берди.
Уларнинг таъкидлашича, Америка томони бу қадамни АҚШ ва ЕИ ўртасидаги савдо келишуви бўйича келишиш учун 9 июлга белгиланган муддатдан олдин қилган.
Огоҳлантириш 3 июль куни Вашингтонда бўлиб ўтган йиғилишда савдо сиёсати ва иқтисодий хавфсизлик бўйича Европа комиссари Марош Шефчовичга топширилди, эртаси куни эса ЕИга аъзо давлатлар элчиларига топширилди, дея хабар беради Financial Times (FT).
АҚШ президенти Дональд Трамп дастлаб Европа Иттифоқи билан савдо музокаралари мураккаблиги туфайли 1 июндан бошлаб ҳамжамиятдан импорт қилинадиган маҳсулотларга 50 фоизлик божлар жорий этишни режалаштирганини маълум қилди.Шу билан бирга, у Европа компаниялари ўз маҳсулотларини АҚШда ишлаб чиқарса, ҳеч қандай бож тўламаслигини эслатди. Оқ уй эгасининг фикрича, Европа Иттифоқини яратишдан асосий мақсадлардан бири савдо соҳасида АҚШдан устунликка эришиш эди. 26 май куни Трамп Европа Иттифоқи давлатларидан импорт қилинадиган маҳсулотларга 50 фоизлик божлар жорий этишни 1 июндан 9 июлга кўчиришга рози бўлганини маълум қилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.