БРИКС давлатлари раҳбарлари Рио-де-Жанейродаги саммит якунлари бўйича баёнот қабул қилиб, бир томонлама иқтисодий мажбурлов чораларидан норозилигини билдириш ниятида.
Бу ҳақда Bloomberg агентлиги манбаларга таяниб хабар берди.
Унга кўра, БРИКС давлатлари якуний ҳужжат матнига "халқаро ҳуқуққа зид бўлган бир томонлама мажбурлов чоралари"ни қоралашни киритмоқчи. Бундан ташқари, коммуникега бир томонлама божлар ва тарифсиз чоралар тўғрисида "жиддий ташвиш" тўғрисида банд қўшиш режалаштирилмоқда.
Агентлик таъкидлаганидек, ҳужжатда тўғридан-тўғри бирон бир давлатни кўрсатиш режалаштирилмаганига қарамай, БРИКС аъзолари ушбу формулаларда "АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан бутун дунё бўйлаб бир томонлама тарифларни жорий этиш нуқтаи назаридан Қўшма Штатларга аниқ ишора қилмоқдалар".
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.