"13 ёшли ўзбекистонлик бола Туркияда одам ўлдиришга уринди" сарлавҳали хабар асоссиз бўлиб чиқди
2025 йил 26 август куни интернет тармоғида ва айрим мессенжерларда тарқалган “13 ёшар ўзбекистонлик бола Туркияда одам ўлдиришга уринди” сарлавҳали хабар асоссиз экани маълум қилинди.
Бош консулхона дипломатлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида қуйидагилар аниқланган:
Воқеа 2025 йил 22 август куни Истанбул шаҳридан 521 км узоқликда жойлашган Аксарай вилоятида содир бўлган;
Воқеа иштирокчилари орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари йўқ, улар бошқа давлат фуқаролари ҳисобланади;
Айбланувчи — 2012 йилда туғилган С.Т., жабрланувчи эса — 2000 йилда туғилган М.О.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, баъзан бошқа давлат фуқаролари томонидан содир этилган жиноятлар айрим оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон фуқароларига нисбат берилиши халқимизнинг халқаро имижига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Бош консулхона ватандошларимизни маҳаллий қонунларга қатъий риоя қилишга ва фавқулодда ҳолатларда Консулхонага тезкор равишда мурожаат қилишга чақирмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.