Туркия туризм бўйича дунёда биринчи 5 таликка киради

Туркия туризм бўйича дунёда биринчи 5 таликка киради

Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Газиантеп Маданият йўли фестивалининг очилишидаги нутқида Маданият йўли фестивалини 4 йил қисқа вақт ичида яна 7 ҳудудга кириб келганини мамнуният билан тилга олди ва шундай деди: “Бу йил 16 та шаҳарда ўтказган фестивалимиз мамлакатимизнинг энг йирик ва бой бренд лойиҳаларидан бирига айланди. Умид қиламизки, шаҳарларимизнинг бренд қийматига катта ҳисса қўшаётган фестивалнинг салоҳиятини йилдан-йилга янада оширамиз. Маданият ва санъат билан уйғунлашган туризм ҳамда маданият сиёсатлари натижаси бўлган Маданият йўли фестивали иштирокчилар сони билан бугунги кунда дунёдаги энг катта фестиваллардан бири ҳисобланади. Тўрт йил ичида Европанинг энг нуфузли маданият ва санъат фестивалларини ўз ичига олган Европа фестиваллари ассоциациясига аъзоликка қабул қилинганимиз нақадар муваффақиятга эришганимизнинг яққол далилидир”.

Вазир Эрсой ўз нутқида Туркиянинг туризм бобида дунёдаги энг кучли салоҳиятга эга давлатлар қаторида эканлигини, лекин афсуски бу салоҳият ўтмишда тўғри баҳоланмаганини, Туркияда туризм дейилганда фақат денгиз, қум ва пляж тушунилганини, табиат мўъжизалари ва соҳиллар бўйича керакли тадқиқотлар олиб борилмаганлигини ҳам қайд этди.

Эрсой: Биз туризмдан 60 миллиард доллар даромад олишни мақсад қилганмиз.

Эрсой Президент Ражаб Таййип Эрдоған бошчилигида туризм бўйича инқилобий қарорлар қабул қилиб, ўлка туризмини 12 ойга етказиш ва дунё туризм даромадидан анча кучлироқ улуш олиш учун ҳаракат қилаётганликларини таъкидлади ва сўзида давом этди: “Биз олиб борган ушбу тадқиқотлар натижасида бугунги кунда Туркия дунёда туризм бўйича биринчи 5 таликдан жой олди. 2002 йилда мамлакатимизга 13 миллион сайёҳ келди ва туризмдан олган даромадимиз 12 миллиард долларни ташкил этди. Бугун 60 миллион сайёҳни қабул қилиш сари қатъий қадам ташлар эканмиз, даромадни 60 миллиард долларга етказишни мақсад қилганмиз. Бу муваффақиятлар замирида тўғри сиёсат юритиш ва қоидаларни ҳаётга татбиқ этиш иродаси ётади. Ана шундай тўғри сиёсатлардан бири барча ёшдаги ва турли қатлам фуқароларини маданият ва санъатнинг барча соҳаларига осон ва жадал киришларини таъминлайдиган мана шундай фестиваллардир. 2021 йилда 2 мингдан ортиқ санъаткор иштирокида бошланган фестивалимиз доираси ҳар ўтган давр мобайнида Туркиядан ва дунёдан келган турли санъаткорлар ва санъат муассасалари билан кенгайди. 2023 йилга келиб фестивалда иштирок этувчи санъаткорлар сони анча юқори даражага етди. Бу йилги мақсадимиз бу рақамларни янада оширишдир. Ўтказилаётган тадбирларда халқимизнинг иштироки, санъат ихлосмандларининг қизғин қизиқиши қанчалик тўғри йўлда эканлигимизни кўрсатади”.

Туркия Маданият йўли фестивали Газиантепда 14 сентябрь шанба куни бошланиб, 22 сентябрь якшанба кунига қадар барча ёшга мос концертлар, кўргазмалар, суҳбатлар ва тадбирлар билан давом этади.

Эрсой: Ватанимизга яна 14 та тарихий ашёлар қайтарилди

Вазир Меҳмет Нури Эрсой Маданий мерос ва музейлар бош бошқармаси Контрабандага қарши кураш бўлимининг фаолиятидан сўнг яна 14 та тарихий асар ватанга қайтарилганлигини маълум қилди: “Йиллар давомида олиб борилган саъй-ҳаракатлардан сўнг Бубон қадимий шаҳридан олинган иккита бронза ҳайкал боши ва монументал бронза аёл ҳайкалидан ташқари, турли даврларга оид сопол буюмлар, тангалар, заргарлик буюмлари ва 14 та археологик ва этнографик асарлар, жумладан, Усмонийлар даврига оид иккита ханжар халқимиз маданий меросига қайтадан қўшилди. 2024 йилда 35 асар қайтарилди. 2018 йилдан буён мамлакатимизга 7 минг 839 асар қайтган бўлса, 2002 йилдан буён 12 минг 154 асарнинг Туркияга қайтарилишини таъминладик. Бу асарлар минг йиллик тарихимиз, чуқур илдиз отган меросимиз тимсоли сифатида ўз жойида сақланиб қолади ва келажак авлодларга етказилади”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

MMA. Маҳмуд Мурадов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди

Аралаш яккакураш устамиз Маҳмуд Мурадов ўзининг ММАдаги навбатдаги жангини ўтказди.

Рустам Ашурматовнинг «Рубин»даги маоши маълум бўлди

Россия Премьер-лигасида фаолият юритаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматовнинг «Рубин» клубидаги маоши маълум бўлди.

«Ан-Наср» футболчиларига автомобил совға қилди. Роналду ва Манега BMW XM топширилди

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ўз футболчиларига қимматбаҳо совға тайёрлади.

Украина душман учун «Жаҳаннам» тайёрлади

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Борис Патон номидаги миллий мукофотни топшириш чоғида маълум қилди.

Ўзбекистонда ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

«Ўзгидромет» 9-11 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

16 декабрь куни яна изғирин совуқ қайтади

Ўзгидромет ўзининг 14-16 декабрь кунлари учун эълон қилган прогнозларида бу хақида маълум қилди.

Россия Украинадан ерларини қайтариб олганини эълон қилди

Киев кучлари август ойида қуруқликдан у ерга катта ҳужум уюштирган эди.

Роналдунинг нархи рекорд даражада пастлади

«Transfermarkt» портали саҳифаларида «Ан-Наср»нинг юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг нархи янгиланди.

Роналду: «Орзу ҳақиқатга айланди»

Криштиану Роналду Португалия 2030 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши ҳақида гапирди.

Қўшма Штатлар Россияга қарши баёнот билан чиқди

Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Россиялик полициячилар оммавий равишда ишдан кетмоқда

Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.

Россия ўз ишини бошлади

Россия армияси Украинадаги нишонларга яна камикадзе дронларини учиришни бошлади.

Эртага Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” Ўзбекистонда 15 декабрь, якшанба куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Исроиллик раввин: “Ғазода ҳаммани, ҳатто чақалоқларни ҳам ўлдиринг”

Исроил ишғоли остидаги Яффа шаҳридаги Шират Моше Ҳесдер ешива раҳбари Элияҳу Малининг Ғазо аҳолиси, жумладан, болалар ва чақалоқларни йўқ қилишга оид чақирувлари жиддий эътирозларга сабаб бўлди. У ўз нутқида “яҳудийча” уруш тамойилларини мисол қилиб келтирган.

Асад режимига миллиардлаб бойлик олиб келган гиёҳванд модда - Каптагон нима?

Сурияда Башар Асад режими қулаганидан тўрт кун ўтиб, Дамашқни ўз назоратига олган мухолифат кучлари мамлакатда узоқ вақтдан бери оммавий ишлаб чиқарилган гиёҳванд модда - Каптагоннинг катта захираларини фош этди.

Эрдўған Сурия ҳудудларини Туркия таркибига қўшиб олишга ваъда берди

Бу ҳақда Туркия Президенти Сакарядаги чиқиши давомида гапириб ўтди

Швейцария ярим яланғоч украиналик аёлларнинг Женевадаги БМТ ёдгорлигига ҳужумини қоралади

Ҳайкалда 12 га яқин шикастланишлар пайдо бўлди.

Исроил Нусейрат қирғинидан бир кун ўтиб Ғазодаги мактаб ва уйларни бомбардимон қилмоқда

Исроил сўнгги бир кун ичида Ғазо шаҳридаги иккита мактабга зарба бериб, тинч аҳолини нишонга олишда давом этар экан, камида 52 кишини ўлдирди.

Суриядаги курд террорчилар Исроилдан ёрдам сўради

Бу ҳақда Исроил Ҳаём хабар берган.

Сурияликлар русларни ўрта бармоғини кўрсатган ҳолда кузатиб қўйди

Россия қўшинлари Суриядан чиқиб кетмоқда, деб ёзади хорижий ОАВ.

Россия нефть базасига зарба берилди

Муваффақиятли ҳужумни Украина Қуролли кучлари Бош штаби тасдиқлади.

«Доимий ҳужум»

Исроил ҳарбийлари тез ёрдам машиналарини ишдан чиқаришга уринган.

Жанубий Кореада ҳарбийлар тайёр бўлишга чақирилди

Мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси ҳарбийларни «тайёр бўлишга» чақирди.

Бухорода Ғиждувон бозори даҳшатли тарзда ёнмоқда

Бу ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.

Жанубий Корея президенти ишдан бўшатилди

Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.

Сурияда «жиҳод дориси»нинг катта заҳиралари топилди

Дамашқда Сурия миллий армияси «жиҳод дориси» деб ҳам аталадиган ноқонуний Cаптагон дорисининг катта захирасини топди.

Таиланддаги фестивалда бомба портлаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.

Жанубий Корея парламенти президентга импичмент эълон қилди

Жанубий Корея парламенти президентнинг импичментини қўллаб-қувватлади.

Хоразмдаги кийим-кечак дўконларида ёнғин чиқди

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Украинага кенг кўламли ҳужум: 300 га яқин ракета ва дронлар

Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.

Кремль Трампнинг Украинанинг Россияга берган зарбаларини танқид қилганини олқишлайди

«Биз ўт очишни тўхтатмоқчи эмасмиз, биз шартлар бажарилиб, барча мақсадларимизга эришгандан сўнг тинчлик бўлишини истаймиз», — деди Песков.

Россия Европа Иттифоқи санкциялар туфайли қанча зарар кўрганини эълон қилди

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.

АҚШ Украинага шошилинч ёрдамни эълон қилди

Жо Байден «биз ушбу маъмуриятни охиригача қўшимча пакетлар билан таъминлашни давом эттирамиз,» деб айтган.

Сергелидаги MaxWay биносида ёнғин чиқди

Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.

Самарқандда 23 ёшли косметолог ва бьюти-блогер ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Калифорниядаги йирик ёнғин туфайли 12 минг киши эвакуация қилинди

Лос-Анжелес округи ёнғин департаменти маълумотларига кўра, “Франклин” ёнғини бир кечада 39 фоизга ўсган

Россия Украинага катта ҳужум бошлади

13 декабрь куни эрталаб Россия Украина ҳудудига 93 та ракета ва 200 га яқин дрон учирди.