Кремль Қодировнинг сўзларига изоҳ бермаяпти
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг унга нисбатан суиқасд уюштирилиши ҳақидаги сўзларига изоҳ беришдан бош тортди.
"Биз бу ҳолатга изоҳ бермаймиз. Агар қандайдир таҳдид бўлса, ҳар қандай фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилади, улар қонунга мувофиқ зарур чораларни кўрадилар. Бу ерда бошқа изоҳ бўлиши мумкин эмас," - деди Песков, унинг сўзларини "Коммерсант" келтирмоқда.
10 октабр куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров хавфсизлик кучлари билан учрашувда суиқасдга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. Шу нуқтаи назардан у сенатор Сулаймон Керимовни, шунингдек, Давлат Думаси депутатлари Ризван Қурбонов ва Барахоевни тилга олди. «Гувоҳлар бор, шундай одамлар борки, улар [Керимов, Қурбонов ва Барахоев] буюртма беришган, сиздан қанчага буюртма олишингиз мумкинлигини сўрашган», — дея унинг сўзларини чечен тилидан таржима қилган ТАСС иқтибос келтиради. Қодиров, агар улар айбсизлигини исботламаса, қонли адоват билан таҳдид қилган.
Ўшанда Чеченистон раҳбари "Wildberries"нинг Москвадаги офисида отишма билан боғлиқ вазиятга "миллий тус" беришга ва "Қодировчилар"ни можаронинг ташаббускори сифатида айблашга уринишлар борлигини айтди. "Маиший асосда бутун-бутун халқларни гижгижлаш мумкин, деб ҳисоблайдиган одам қаттиқ янглишади. Сўз учун жавоб бериш керак! Агар менга саволлар бўлса, ҳеч қандай муаммо йўқ," - деди Чеченистон раҳбари.
Ризвон Қурбонов суиқасдга тайёргарлик кўришда иштирок этмаганини айтди.
Ингушетиядан Давлат думаси депутати Бекхан Барахаев Рамзан Қодировга суиқасд тайёрланишида иштирок этишини рад этди. "Оллоҳ менинг сўзларимга гувоҳ, мен бу ҳақда ҳеч нарса билмайман, билмайман ва бунга алоқам йўқ," - деди Барахоев ингуш тилида тегишли саволга жавоб берар экан. Доғистон раҳбари Сергей Меликов ўз депутатлари ва сенаторини қўллаб-қувватлашга ваъда берди.