Мексика Миллий гвардияси ходимлари Халиско штатидаги Лагос-де-Морено ва Сан-Луис-Потоси шаҳарлари ўртасидаги йўлда беш нафар бошсиз жасадни топди. Жасадлар қора полиэтилен пакетларга ўралган ҳолда топилган. Яна бир сумкада уларнинг бошлари бор эди, аммо уларнинг ёшини ҳозирча аниқлаб бўлмайди, дея хабар беради Expansion politica.
Нашрнинг қайд этишича, Халиско штатида картеллар ва кучли тузилмалар ўртасидаги тўқнашувлар ва вандализм ҳаракатлари бир ойдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда. Бу ҳолат наркобарон Хоакин Гусманнинг ўғли Хоакин Гусман Лопес ва Синалоа картели асосчиси Исмоил Замбада Гарсия ҳибсга олинганидан кейин бошланган.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, тўқнашувлар икки гуруҳ – Хоакин Гусманнинг фарзандлари бошчилигидаги “Лос Чапитос” ва яқинда ҳибсга олинган Исмоил Замбада Гарсия бошчилигидаги “Лос-Майос” картели ўртасида кечмоқда.
Қайд этилишича, мамлакатда жамоат тартибини сақлаш учун армия ва Миллий гвардиянинг катта контингенти сафарбар этилган. Хусусан, Синалоа штатининг пойтахти Кулиакан шаҳрида жамоат тартибини сақлаш учун турли қуролли кучларнинг 22 минг аскари ва шахсий таркиби сафарбар этилган. “Espejo” журнали маълумотларига кўра, сўнгги бир ой ичида ушбу можаролар оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 234 киши бедарак йўқолган.
Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари орасида Халиско штатида 1415 киши ҳалок бўлган. 2006 йилда ҳукумат наркотик савдосига қарши кураш учун ҳарбийларни сафарбар қилганидан бери Мекcикада 450 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, минглаб одамлар бедарак йўқолди.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.