Аргентинада қашшоқлик тарихи энг юқори даражага етди
Аргентинада қашшоқлик даражаси ҳукуматнинг тежамкорлик дастури фонида 52,9 фоизга ошган. Бу сўнгги 20 йилдаги энг ёмон кўрсаткич бўлиб, 2023 йилнинг иккинчи ярмидаги 41,7 фоиздан 11,2 фоиз пунктга юқори.
Бу рақамлар жорий йилда 3,4 миллион аргентиналик қашшоқлик чегарасидан пастга тушганини билдиради.
Ўтган йили ўз лавозимини эгаллаган президент Хавер Майли муваффақиятсиз иқтисодий сиёсатлар туфайли машҳурлигининг пасайишига дуч келмоқда.
Торкуато ди Телла университети маълумотларига кўра, ҳукуматга ишонч индекси сентябрь ойида 14,7 фоизга пасайди, бу жорий йилнинг энг сезиларли пасайиши бўлди.
Полиарқуíа маълумотларига кўра, Майлига ижобий муносабатда бўлган аргентиналикларнинг улуши августдан центябргача 7 фоиз пунктга тушиб, 40 фоизга тушган.
Эслатиб ўтамиз, радикал Майли ҳукуматининг ташқи сиёсати ҳам кўплаб танқидларга сабаб бўлмоқда. Америка Қўшма Штатлари ва Исроилга яқинлашиш учун Аргентина аллақачон испан тилида сўзлашувчи дунё ва Жанубий Американинг кўплаб мамлакатларини ўзига қарши қўйишга муваффақ бўлди.
Аргентинанинг амалдаги президенти Исроилнинг ашаддий тарафдори ва Ал-Қудс (Қуддус)даги майдонда исроиллик кўчманчилар билан рақсга тушгани тасвирлари интернетда пайдо бўлгач, ижтимоий тармоқларда қораланди.