Туркия ТИВ: Исроил Ғазо секторидаги "Ал-Фахура" мактабига атайлаб ҳужум қилди

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Исроил армиясининг Ғазо секторидаги "Ал-Фахура" мактабига ҳужумини “мақсадли” деб атади ва тегишли чоралар кўришга чақирди.
Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Биз Исроилнинг 18 ноябр куни Ғазо шаҳридаги БМТ томонидан бошқариладиган "Ал-Фахура" мактабига ўнлаб бегуноҳ фаластинлик болаларнинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумини кескин қоралаймиз”, — дейилади хабарда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).