Туркия Қозоғистоннинг энг йирик бешта савдо ҳамкорларидан бири

Туркия Қозоғистоннинг энг йирик бешта савдо ҳамкорларидан бири

Бу ҳақда Тоқаев Анқарада Эрдўған билан музокаралар чоғида айтиб ўтди.

Ўтган йили икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 33 фоизга ошиб, 6,3 миллиард долларга етди.Тоқаев турк инвесторларининг Қозоғистондаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Томонлар Транскаспий халқаро транспорт йўлининг муҳим ролини қайд этдилар.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, йил охиригача товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш зарур.

Тоқаев ҳалокатли зилзила муносабати билан Туркия халқига ҳамдардлик билдирди. Эрдўған мана шу оғир дамда биринчи бўлиб телефон орқали қўнғироқ қилган дунё етакчиларидан бири бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!