Туркий давлатлар ташкилоти доирасида иқтисодий жиҳатдан самарали халқаро темирйўл йўлакларини яратиш имкониятлари муҳокама қилинди

Истанбулда Туркий давлатлар ташкилоти темирйўл маъмуриятлари раҳбарларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 14 сентябрь куни ўтказилган мажлисда ўзаро ва умумий ҳамкорликнинг бир қатор муҳим масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, муҳокама қилинган масалалардан бири 2022 йил декабрь ойида Туркиядан Ўзбекистонга биринчи юк йўналишли поезди ишга туширилгани бўлди. Учрашув иштирокчилари ТДTнинг бошқа аъзо давлатлар ва кузатувчи давлатлар ўртасида шунга ўхшаш йўналишли поездларини ташкил этиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлади.
Шунингдек, ТДT доирасида иқтисодий жиҳатдан самарали ва ўз вақтида халқаро темирйўл йўлакларини яратиш имкониятлари муҳокама қилинди. Иштирокчилар мултимодал транспорт йўналишларини, хусусан, Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўл линиясини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
Ушбу йўлак ТДTга аъзо давлатлар ва қўшни минтақалар ўртасидаги савдо ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун катта имкониятларга эга. Шунингдек, ТДDT ҳудудида муқобил, иқтисодий жиҳатдан самарали ва ўз вақтида халқаро темирйўл йўлакларини яратиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Темирйўл инфратузилмасини стратегик ривожлантириш ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳам муҳокама мавзусига айланди. Учрашув иштирокчилари муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар кўриш зарурлиги тўғрисида келишиб олди.