«Турар жойни нотурар жойга ўтказиш» давлат хизмати бўйича аризаларни қабул қилиш тўхтатилди

«Турар жойни нотурар жойга ўтказиш» давлат хизмати бўйича аризаларни қабул қилиш тўхтатилди

«Турар жойни нотурар жойга ўтказиш» давлат хизмати бўйича аризаларни қабул қилиш тўхтатилди. Бу ҳақда ДХА хабар бермоқда.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ПФ-6044-сон Фармонининг 2-иловаси (2021 йил 1 январдан бошлаб лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг бирлаштириш йўли билан бекор қилинадиган айрим турлари) 44-45-бандларига мувофиқ, 2021 йилнинг 1 январидан Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома ҳамда Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома хизматлари қўшилиши муносабати билан «Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома» хизмати қолиши белгиланган. 

Шунга кўра, «Турар жойни нотурар жойга ўтказиш» давлат хизмати бўйича аризаларни қабул қилиш тўхтатилди", дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!