Қозоғистон ва АҚШ президентлари Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Дональд Трамп ўртасида Россия-Украина уруши атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш учун узоқ давом этган телефон суҳбати бўлиб ўтди.
Бу ҳақда "Акорда" нашри хабар бермоқда.
"Қозоғистон ва АҚШ президентлари икки томонлама кун тартиби ва жорий халқаро вазият, жумладан, Украина масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар. Қосим-Жўмарт Тўқаев жорий йилнинг ноябрь ойида Вашингтонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш тарафдори эканини тасдиқлади", — дейилади хабарда.
Тўқаев Россия-Украина можаросини ҳал этишнинг мураккаблигини, бунда ҳудудий масала энг муҳими ва фронтдаги реал вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳар икки томоннинг муросага келишини таъкидлади. У, шунингдек, барча иштирокчи томонларни сабр-тоқат, мослашувчанлик ва профессионалликни намойиш этишга ва тинчлик формуласини излашни давом эттиришга чақирди. Шунингдек, у Қозоғистон воситачи сифатида ишламаётганини, бироқ керак бўлса, можаро томонлари учун музокаралар олиб бориш платформасини тақдим этишга тайёрлигини таъкидлади.
Қозоғистон президенти, шунингдек, Трампнинг бир қанча халқаро ҳарбий можароларни тугатиш ва АҚШнинг ички салоҳиятини мустаҳкамлашда ижобий натижаларга эришиш имконини берган ажойиб етакчилик фазилатларини қайд этди.
Суҳбат якунида Тўқаев Трампга ўзига қулай вақтда Қозоғистонга ташриф буюришни таклиф қилди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Эроннинг янги олий раҳбари Можтаба Хоманаий сайланганидан бери биринчи марта халққа мурожаат қилди. Оятулланинг баёноти миллий телевидениеда намойиш этилди ва маҳаллий онлайн оммавий ахборот воситалари ҳам матнни тарқатди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.