"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйин олдидан жамоа бошланғич таркибида қилинган ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди.
"Эшитинг, бу мавсумда Нико О’Райли неча марта чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнади? Нечта?
Ягона ўзгариш — Абдуқодир Ҳусанов эди. Чунки Винисиус айнан ўша ҳудудда ҳаракат қилади ва биз ҳужум қилишда ортиқча ўйлаб ўтирмайдиган футболчини туширишниистадик. Вингерлар-чи? Ҳа, икки ой жароҳатда бўлишди. Лекин улар ажойиб ўйнашди: Савиньо "Ньюкасл"га қарши, Жереми Доку эса доимо хавфли футболчи ҳисобланади.
Шунингдек, тажрибали ўйинчилар — Бернарду Силва ва Родри бор. Югуришга мойил футболчилар — Нико О’Райли ва Антуан Семеньо. Уларнинг барчасида гол уриш ҳисси бор, стандарт вазиятлар ҳам ҳисобга олинган.
Ротация? Мен буни "Ньюкасл"га қарши ўйинда ҳам қилганман — ўшанда таркибда тўққиз нафар бошқа футболчи майдонга тушган. Мақсад вингерлар орқали рақибни пастроқда ушлаш, марказдаги футболчилар орқали жарима майдонига яқинлашиш, тажрибали ўйинчилар билан қайтган тўплар устидан назорат ўрнатиш ва орқа чизиқда тезкор футболчилардан фойдаланиш эди — ғоя шу эди", — деди Гвардиола.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга қарши суд жараёни, Эронга қарши ҳужумлар фонида тўхтатилган эди, вақтинчалик сулҳ жорий этилгандан сўнг қайта бошланади
2026 йил I-чорагида Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва фарминспекция бошқармаси томонидан талабларни қўпол равишда бузган 23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан Тошкент вилояти ҳудудида навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Эрон суд-тиббий экспертизаси ташкилоти раҳбари Аббос Масжиди Аранининг сўзларига кўра, мамлакат АҚШ-Исроил ҳарбий ҳужуми бошланганидан бери 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Наманганда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Республика “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши томонидан “Жажжи экологлар” лойиҳасига старт берилди.
Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.