Тупроққалъа туманида табиий газ тармоғига ноқонуний уланган иссиқхона фаолияти фош этилди

Тупроққалъа туманида табиий газ тармоғига ноқонуний уланган  иссиқхона фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тупроққалъа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги “H.” МЧЖ раҳбари ва бошқалар жамиятга қарашли иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний равишда газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, давлат манфаатларига 315,8 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Ҳисоб-китобларга кўра ушбу иссиқхонада ноқонуний фойдаланилган 315 минг м3 табиий газ 2 ой давомида ҳудуддаги 200 та хонадонни узлуксиз газ билан таъминлашга етиши маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 1852-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!