"Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи умуммиллий ҳаракати" қандай вазифаларни ўз ичига олади?
Юртдошларимиз орасида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаоллик даражасини юксалтириш мақсадида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи умуммиллий ҳаракати”ни амалга оширишга қаратилган 41 банддан иборат махсус дастур тасдиқланди.
🏙 Бугунги кунда юртимизнинг 28 та туман ва шаҳрида умуммиллий ҳаракатни амалга ошириш бўйича тадбирлар бошланди.
🏘 Шунингдек, 28 та танлаб олинган маҳаллада ҳамкорлар билан биргаликда “Саломатлик мактаблари” намунасини яратиш ва шу орқали мазкур амалиётни босқичма-босқич бошқа ҳудудларга татбиқ этиш режалаштирилди.
Махсус дастурда:
📱 аҳолига смартфон ва дастурий маҳсулотлар ёрдамида ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилишни ўргатиш, тўғри овқатланиш бўйича мобиль илова яратиш;
🍟 болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловларни кучайтириш;
🍔 таълим муассасаларида болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхатини тасдиқлаш ва истеъмолини камайтириш;
📃 маҳаллий маҳсулотлар турларидан келиб чиқиб, аҳолининг ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун алоҳида-алоҳида соғлом овқатланишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш;
📔 ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар, катталар ва кексалар учун қисқа тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар, соғломлаштириш машқлари ҳамда гигиена қоидалари тўпламини яратиш;
⛹🏻♂️ иш жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва соғлом овқатланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш назарда тутилган.