Россияда наркотик моддалар контрабандаси иши бўйича ҳукм қилинган АҚШ элчихонасининг собиқ ходими Марк Фогел маҳбусларни алмашиш иши доирасида Россияни тарк этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Оқ уйга таяниб хабар бермоқда.
The New York Times газетасининг ёзишича, бу музокараларни Оқ уйнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Уиткофф олиб борган.
«Уиткофф Россия ҳаво ҳудудини Марк Фогел билан бирга тарк этмоқда», — деб ёзади АҚШ миллий хавфсизлик бўйича президент маслаҳатчиси Майк Уолц.
Оқ уйнинг маълум қилишича, АҚШ президенти Доналд Трамп, Уиткофф ва президент маслаҳатчилари ушбу алмашинув ғояси бўйича музокаралар ўтказган. «Ушбу ҳаракат русларнинг яхши ниятини намоён этмоқда ва бизнинг Украина можаросини тугатиш йўлида тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатмоқда», дейилади баёнотда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.