5 декабрь куни Binance биржасида биткоин нархи тарихда биринчи марта 100 минг АҚШ долларидан ошди. Москва вақти билан соат 5:39 да Биткоин нархи 100 000 долларга етди ва эрталабки олтига келиб, худди шундай ўсиш 20 дан ортиқ крипто биржалари маълумотларини ҳисобга олган ҳолда CoinMarketCap веб-сайти томонидан қайд этилди.
Биткоин нархи Дональд Трампнинг АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан кейин тез ўсишни бошлади. 5 ноябрдан бошлаб криптовалюта 40% га, йил бошидан эса икки баравардан кўпроқ қимматлашди.
Уч йил аввал биткоинни фирибгарлик деб атаган Трамп Қўшма Штатларни «дунёнинг криптопойтахтига» айлантириш ва криптовалютанинг давлат захирасини тўплаш ниятида эканлигини маълум қилди. Шу фонда криптовалюта бозорининг ҳажми уч триллион доллардан ошиб кетди, бу икки йил аввалги даражадан икки баравар кўп.
Дональд Трамп машҳур криптолоббист Пол Аткинсни Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси раҳбари этиб тайинлаш режасини эълон қилганидан бир неча соат ўтгач, биткоин янги рекорд ўрнатди.
Илгари криптовалюта бозорининг асосий рақиби ҳисобланган Комиссия етакчи криптокомпаниялар билан кўплаб суд жараёнларини бошлади. Бироқ, Аткинснинг тайинланиши саноатни қандай тартибга солишда мумкин бўлган катта ўзгаришлардан далолат беради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.