АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путинга ишонишини билдирди, аммо Россия Украинани бомбардимон қилишни давом эттираётганини таъкидлади.
"Мен Путинга ишонаман, Россия билан муносабатларимиз жуда яхши. Бироқ ҳозир улар Украинани бомбардимон қилмоқда. Очиғини айтганда, Украина билан муносабатлар менга қийинроқ, уларнинг қўлида ҳеч нарса йўқ," - деди Трамп.
Трамп Россия АҚШнинг Украинага қурол ва разведка маълумотларини етказишдаги тўхтаб туришидан фойдаланаяптими, деган саволга салбий жавоб берди. "У ҳар қандай одам қиладиган ишни қилмоқда. Менимча, у (Владимир Путин) буни тўхтатишни хоҳлайди... Менимча, Украина ҳам шуни истайди. Биз ҳар ҳафта 2000 нафар ёшни йўқотаяпмиз. Бир мамлакат мисолида кўпроқ кексалар бор, чунки ёшлар ҳалок бўлган."
Унинг айтишича, ҳар икки томон - Россия ҳам, Украина ҳам урушни тўхтатишга тайёр. У, шунингдек, АҚШдаги ички вазиятни танқид қилиб, мамлакат "бутунлай талон-тарож қилинганини" айтди, аммо бу ўзгариши ва Америка "жуда кучли" бўлиб қолишига ваъда берди.
"Мен Украина урушни тўхтатишни хоҳлаётганини ёки йўқлигини билишим керак. Агар улар вазиятни ҳал қилишни истамасалар, биз у ердан чиқиб кетамиз. Менинг иштирокимсиз Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этишнинг ҳеч қандай имконияти бўлмас эди," - деди Трамп. У яна қўшимча қилдики, агар Киев "урушни тўхтатишга тайёр бўлмаса," АҚШ Украинага кўрсатаётган ёрдамини тўхтатади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Хабарингиз бор, бугун Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026 саралаши доирасида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.