АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан муносабатларда яқин вақт ичида ўзгаришлар бўлишини маълум қилди. Truth Social платформасидаги қисқа баёнотида у шундай ёзди: «Россия бўйича катта илгарилаш. Янгиликларни кузатиб боринг». Бошқа тафсилотлар берилмади.
🔻 Музокаралар ва “ер алмашиш” масаласи
Аввалроқ АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф маълум қилишича, Москва бешта украин ҳудуди бўйича йўл қўйишга тайёр. Унинг айтишича, асосий баҳс мавзуси — территориялар алмашинуви бўлиб қолмоқда.
«Украина можаросини ҳал қилишдаги асосий масала — ер алмашиш масаласи. Биз буни душанба куни муҳокама қиламиз. Умид қиламанки, бу борада аниқликка эришамиз ва бу жуда яқин вақт ичида тинчлик келишуви билан якун топади», — деди Уиткофф CNN эфирида.
🔻 Аллақачон маълум бўлган таклифлар
Reuters ва Financial Times маълумотларига кўра, Аляскадаги музокараларда Россия Запорожье ва Херсондаги фронт чизиғини музлатишни таклиф қилган. Шунингдек, Москва Сум ва Харьков вилоятларидаги ҳудудлардан чиқиб кетишга тайёр, агар Украина Донбассдаги айрим туманлардан ўз қўшинларини олиб чиқса.
Украина ҳудудида рус тилига расмий мақом бериш ёки айрим вилоятларда тан олиниши;
Рус православ черковига эркин фаолият олиб бориш ҳуқуқи тақдим этилиши.
🔻 Трамп — “Зеленский қабул қилиши керак”
Аляскадаги учрашувдан сўнг Дональд Трамп Путин билан ҳудудий алмашинув бўйича келишувга эришилганини айтди ва «Зеленский буни қабул қилиши керак», деди. Шунингдек, у Путин ва Зеленский ўртасидаги эҳтимолий учрашувда иштирок этишга тайёрлигини ҳам билдирди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.