АҚШ президенти Доналд Трамп The New York Post газетасига Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали Украинадаги уруш ҳақида гаплашганини айтди.
Бу қачон содир бўлгани номаълум. Икки давлат раҳбари телефонда неча марта гаплашгани ҳақидаги саволга Трамп: "Буни айтмаганим маъқул", деб жавоб берди.
Трампнинг сўзларига кўра, Путин "одамлар жанг майдонида ўлишини бас қилишни" истайди. АҚШ президенти, шунингдек, урушни қандай тугатиш бўйича аниқ режаси борлигини айтди.
АҚШ вице-президенти Ж.Д. Вэнс келаси ҳафта бўлиб ўтадиган Мюнхен хавфсизлик конфересиясида Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашади. Аввалроқ Трамп келаси ҳафтада Зеленский билан учрашиши мумкинлигини айтган эди.
АҚШ президенти, шунингдек, хавфсизлик кафолатлари эвазига Украинанинг нодир металлари ва бошқа ресурсларидан фойдаланиш учун Зеленский билан 500 миллион долларлик шартнома тузмоқчи эканлигини айтди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Эроннинг янги олий раҳбари Можтаба Хоманаий сайланганидан бери биринчи марта халққа мурожаат қилди. Оятулланинг баёноти миллий телевидениеда намойиш этилди ва маҳаллий онлайн оммавий ахборот воситалари ҳам матнни тарқатди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.