Сурия президенти Аҳмад ал-Шараа америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди, суҳбат давомида улар Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди.
Бу ҳақда Сурия президенти матбуот хизмати маълум қилди.
Икки раҳбар Суриянинг бирлиги ва мустақиллигини сақлаш, шунингдек, мамлакатда барқарорликка эришишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини яна бир бор тасдиқладилар. Улар Сурия давлати ичида курд аҳолисининг ҳуқуқлари ва ҳимоясини таъминлаш зарурлигини таъкидладилар.
Икки раҳбар ҳам ИШИД террорчилик ташкилоти ва унинг таҳдидларига қарши курашда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар. Шунингдек, икки президент минтақавий ва халқаро муаммоларга қарши тура оладиган кучли ва бирлашган Сурияни кўриш истагини билдирдилар.
"Суҳбат давомида бир қатор минтақавий масалалар муҳокама қилинди, Сурияга яхшироқ келажакка интилиш учун янги имконият бериш муҳимлигига урғу берилди", дейилади баёнотда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.