Агар инсон иқтисодиёт, молия ёки бизнес соҳаларига дахлдор бўлса, ҳамма нарса унинг кўзига пул бўлиб кўринади. АҚШ президенти Доналд Трамп — иқтисодчи, тадбиркор.
У 4 январда Эрон, форс маданиятига тааллуқли 52 та объектга ҳужум қилиш ҳақида таҳдид қилган эди. Бунда президент Эрон халқининг “асабига тегиш” ёки шунчаки дағдаға қилмаган — бу масаланинг иқтисодий томони бор.
Келинг, туризмнинг Эрон иқтисодиётидаги ўрнини таҳлил қилиб чиқамиз.
Маълумки, Эрон дунёдаги нефт ва газ захиралари бўйича энг йирик 5 та мамлакатдан бири. Шундай бўлса-да, унинг иқтисодиёти таркибида туризмнинг ҳам ўз ўрни бор.
2016 йилда туризм Эрон ЯИМнинг 7.3 %ини ташкил қилган. Ўша йили Эрон халқаро сайёҳлар учун “энг ҳамёнбоп мамлакат” сифатида кўрилган.
2018 йилда эса халқаро сайёҳлар $11.8 млрд пулини Эронга “ташлаб келишган”. Мамлакат туризм қўмитаси раҳбари Али Асғар Мунисонга кўра, 2018 йил туризм секторида 200 минг янги иш ўрни яратилган. Мамлакатдаги ҳар 10 кишидан 1 киши (10%) туризм соҳасида банд. Туризм ва унга алоқадор соҳаларда $30.7 млрдлик маблағ айланган.
Эрондаги ички муаммолар туфайли юзага келаётган норозиликларга яна 10% ишсиз аҳоли ҳам қўшилса, бу нарса форс юртини ички сиёсатни қайта ўйлаб кўришга мажбур қила олади.
Эрон Ислом Республикаси шиа мазҳаби маркази ҳисобланади. Машҳаддаги Имом Ризо ҳарамига ҳар йили Ироқ, Сурия, Озарбайжон ва Эроннинг ўзидан 25 миллион зиёратчи ташриф буюради. Зиёрат мақсадида бўлмаса-да, тарихий мажмуани томоша қилиш учун яна миллионлаб чет эллик сайёҳлар келишади.
Ўзига тўқ сайёҳларнинг янги авлоди шарқ халқлари маданиятига қизиқиш ортиб бораётган бир даврда Эрон маданий обидаларининг йўқ қилиниши мамлакат учун ҳозирги туризм фойдасидан кўра, келажакда йўқотадиган даромади кўпроқ бўлади (opportunity cost дейди иқтисодчилар тилида).
UNESCO’нинг бутунжаҳон маданий мерос обектлари рўйхатига киритилган 24 та обидаларни йўқ қилиш учун одам камида “аҳмоқ” бўлиши керак ва Трамп бундай эмас деб умид қиламиз.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.