Трамп агар якуний қарорларни қабул қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолса, Россияга қарши санкцялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолашга тайёр — Reuters.
Агентлик бу ҳақда Оқ уйдаги манбасига таяниб хабар бермоқда.
"Оқ уй ва президент учун санкциялар пакетига Трампнинг улар бўйича якуний қарор қабул қилиш ваколатини кафолатловчи қоида киритилиши ҳар доим муҳим бўлиб келган. Шунинг учун, агар бундай қоида киритилса, менимча, президент санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолашни кўриб чиқади", — деди Оқ уй вакили.
Reuters манбаси, шунингдек, Трамп маъмурияти Украинадаги урушни тугатиш учун Россия билан музокараларни давом эттираётганини қўшимча қилди.
Республикачи сенатор Линдси Грэм ва демократ сенатор Ричард Блюментал томонидан ишлаб чиқилган Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси 2025 йил баҳорида тақдим этилган. Унда Россия нефти ва газини сотиб олувчи мамлакатлардан импортга 500 фоизлик божлар қўлланилиши кўзда тутилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.