АҚШ президенти Доналд Трампнинг маълум қилишича, Қозоғистон расман “Иброҳим келишувлари”га қўшилишга рози бўлган ва яқин кунларда расмий имзолаш маросими бўлиб ўтади.
Бу ҳақда у 2023 йилдан кейин давлат раҳбарлари даражасидаги иккинчи АҚШ–Марказий Осиё саммити доирасидаги тантанали кечки овқатда баёнот берди.
Учрашувда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳамда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
“Қозоғистоннинг ‘Иброҳим келишувлари’га қўшилишга расман рози бўлганини эълон қилиш мен учун катта шараф. Бу ҳақиқий тарихий қадам. Такрибан 15 дақиқа олдин кучли етакчига эга буюк давлат расман келишувга қўшилди,” — деди Трамп.
АҚШ раҳбарининг таъкидлашича, бу келишув Яқин Шарқ ва минтақадаги барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим аҳамият касб этади.
Трамп, шунингдек, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан телефон орқали мулоқот қилганини маълум қилди ва Қозоғистоннинг келишувга қўшилиши бўйича имзолаш маросими “жуда яқин вақтда” ўтказилишини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бу ҳақда Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский альянс ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилиши якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.