АҚШ Махфий хизмати агентлари ва Палм-Бич округи шерифи идораси ходимлари Мар-а-Лагонинг қўриқланадиган ҳудудига ноқонуний кирган эркакни отиб ташлади. Бу ҳақда Махфий хизмат вакили Энтони Гулелми маълум қилди.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан тунги соат 01:30 атрофида рўй берган. 20 ёшлар атрофидаги ушбу шахсни шимолий дарвоза ёнида милтиқни эслатувчи буюм ва ёнилғи солинган идиш кўтарган ҳолда пайқашган.
Мар-а-Лагода Доналд Трампнинг қароргоҳи жойлашган. АҚШ президенти бу ҳафта Вашингтонда қолганди.
Махфий хизмат бу вақтда воқеа жойида ўз ҳимояси остидаги шахслардан ҳеч бири бўлмаганини маълум қилган.
Палм-Бич округи шерифи Рик Брэдшоунинг сўзларига кўра, қўриқчилар маҳаллий вақт билан соат 01:30 да ушбу шахсни Мар-а-Лагонинг ички ҳудудига кираётганида кўришган. Кўп ўтмай махфий хизмат ходимлари қўлида қурол тутган ва бир канистр бензин кўтарган шахсни топишган.
Қўриқчилар унга қўлидагиларни ташлашни буюрган. У эса канистрни улоқтириб, қуролини ўқталган. Шу паллада агентлар «хавфни бартараф этиш» учун ўт очишган.
Брэдшоунинг сўзларига кўра, ҳодисада агентлар орасида жабрланганлар йўқ.
Трампнинг Мар-а-Лаго қароргоҳига ўқотар қурол ва ёнилғи идиши билан киришга уринганида отиб ташланган эркак 21 ёшли рассом Остин Такер Мартин экани аниқланди деб ёзмоқда The New York Post
Шимолий Каролина штатидан бўлган Мартин воқеа арафасида оиласи томонидан “бедарак йўқолган”, деб эълон қилинган. Ҳозирда терговчилар унинг Флоридага кетаётиб, йўлда ўқотар қурол сотиб олганини, шунингдек, Мар-а-Лагога нега киришга уринганини текширмоқда.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.
Давлат раҳбарлари тобора ҳарбий кучни асосий таъсир воситаси сифатида қўлламоқда, маҳаллий можаролар эса бир-бирига тўғридан-тўғри таъсир ўтказа бошлаган.
Бошқа баёнотлар:
— Улар музокараларга қайтиб келиб, биз истаган ҳамма нарсани беради, деб ўйлайман. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90% ҳам, 95% ҳам керак эмас. Мен ҳаммасини хоҳлайман;