Дональд Трампнинг машҳурлиги қатор баҳсли фармонлардан сўнг пасаймоқда. Reuters/Ipsos томонидан ўтказилган сўнгги сўровга кўра, унинг рейтинги 47% дан 45% га тушган, уни қўллаб-қувватламайдиганлар улуши эса 39% дан 46% га ошган.
📊 Энг катта норозилик қуйидаги қарорлар билан боғлиқ:
Мексика қўлтиғини «Америка қўлтиғи» деб қайта номлаш — бу ташаббусга 70% америкаликлар қарши чиқди.
«Тупроқ ҳуқуқи»ни бекор қилиш уринишлари (АҚШда туғилган болаларга, уларнинг ота-онаси ноқонуний муҳожир бўлса ҳам, фуқаролик бериш) — 59% респондент бу қарорни қўллаб-қувватламади.
Америкаликлар федерал идоралар таркибидаги хилма-хиллик ва инклюзивлик (DEI) бўлимларини ёпиш қарорини ҳам баҳсли қабул қилди: 51% қарши, 44% эса маъқуллади. Сиёсий бўлиниш Трампнинг иттифоқчиси Илон Маскга муносабатда ҳам сезилди: республикачиларнинг 75% уни ижобий баҳоласа, демократларнинг 90% салбий фикр билдирди.
Унинг миграция сиёсатини 48% қўллаб-қувватлайди, 41% эса қарши.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.