"Вашингтон Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллект чат-ботига ва ушбу тизимда ишлатилган чипларни ишлаб чиқарувчи етакчи Америка компанияси Nvidia'га нисбатан чеклов чораларини кўриб чиқмоқда", деб ёзади газета манбаларига таяниб.
Манбаларга кўра, АҚШ маъмурияти аллақачон Nvidia чипларининг Хитойга сотилишини чеклаб қўйган. Энди эса DeepSeek компаниясининг Америка технологияларини сотиб олишини тақиқловчи санкциялар жорий этилиши ва америкаликларга DeepSeek'дан фойдаланишни тақиқлаш имконияти муҳокама қилинмоқда.
DeepSeek компанияси январ ойида DeepSeek-V3 номли янги сунъий интеллект тизимини тақдим этганди. Бу тизим илғор технологиялар билан бемалол рақобатлаша олади. DeepSeek вакилларининг айтишича, улар ушбу моделни атиги икки ой ичида яратган ва бунга олти миллион доллардан кам маблағ сарфлаган. Ҳолбуки, АҚШ компаниялари сунъий интеллект тизимлари учун ўнлаб баробар кўпроқ харажат қилмоқда. DeepSeek ишга тушганидан сўнг, “маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш” мақсадида Италия ҳукумати уни мамлакат ҳудудида блоклаган эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.