АҚШ президенти Дональд Трамп Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Украина президенти Владимир Зеленский Украина келишуви бўйича ҳужжатлар имзоланиши мумкин бўлган қонуний шахс эмаслиги ҳақидаги сўзларига кескин муносабат билдирди.
Оқ уйда АҚШ маъмуриятининг вазирлар маҳкамаси йиғилишида журналистлар АҚШ етакчисининг махсус вакили Стив Уиткоффдан Лавровнинг баёнотига изоҳ беришни сўрашган. Уиткофф ўрнига Трампнинг ўзи саволга жавоб берди.
"Стив жавоб бериши мумкин эди, лекин мен ҳам жавоб бера оламан. Улар нима дейишлари муҳим эмас. Ҳаммаси бемаънилик", - деди у.
Американинг NBC телеканалига берган интервьюсида Лавров Россия Зеленскийни Украинанинг қонуний президенти деб ҳисобламаслигини айтиб, уни "де-факто режим раҳбари" деб атади.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Зеленский 2019 йилда Украина президенти этиб сайланган ва у ўша йилнинг 20 май куни лавозимига киришган. Давлат раҳбари беш йиллик муддатга сайланади, сайловлар 2024 йилнинг март ойида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Украина қонунчилигига кўра, мамлакатда ҳарбий ҳолат даврида, хусусан, президентлик сайловларини ўтказиш тақиқланади.
2022 йилнинг 24 февралидан бошлаб мамлакатда ҳарбий ҳолат амал қилади, Рада ҳар уч ойда бир марта узайтиради.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.