Швейцария фуқаролари мамлакат аҳолиси сонини 10 миллион киши билан чеклашни назарда тутувчи ташаббусни референдумда қўллаб-қувватламади. Le Temps газетаси маълумотига кўра, овозларнинг 83 фоизи саналгандан кейин ташаббусга қарши овозлар улуши 55 фоизга етган.
Мазкур ташаббус муаллифлари парламентдаги энг йирик сиёсий кучлардан бири бўлган ўнг қанот консерватив Швейцария Халқ партияси (SVP) эди. Улар аҳоли сонини чеклаш орқали оммавий миграция оқибатларини юмшатиш мумкинлигини таъкидлаган.
Лойиҳага кўра, агар Швейцариянинг доимий аҳолиси 2050 йилга бориб 9,5 миллион кишидан ошса, ҳукумат ва парламент бошпана бериш қоидаларини қайта кўриб чиқиши ҳамда айрим халқаро шартномаларга ўзгартиш киритиши лозим эди.
Шунингдек, таклифда бу чоралар самара бермаган тақдирда, Швейцариянинг Европа Иттифоқи билан шахсларнинг эркин ҳаракатланиши тўғрисидаги келишувдан чиқиши ҳам кўзда тутилган эди. Ушбу келишув Европа Иттифоқи ва Швейцария фуқароларига бир-бирининг ҳудудида яшаш ва ишлаш имконини беради.
Ҳозирги кунда Швейцария аҳолиси тахминан 9 миллион кишини ташкил этади. Европа Иттифоқи билан эркин ҳаракатланиш тўғрисидаги битим 2002 йилдан бери амал қилиб келмоқда. Шу вақтдан буён мамлакат аҳолиси асосан миграция ҳисобига қарийб 1,7 миллион кишига кўпайган.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.
Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.