АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп маъмурияти 21 январдан, яъни у лавозимга киришган куниёқ ноқонуний муҳожирларни оммавий депортация қилиш ҳақидаги сайловолди ваъдаларини амалга оширишга киришади.
Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) хабар берди.
Уларга кўра, биринчи "мигрантларга қарши кенг кўламли рейд" Иллинойс штатининг Чикаго шаҳрида сешанба куни эрталаб бошланади ва ҳафта охиригача давом этади.
Операцияда АҚШнинг иммиграция ва божхона хизматининг 200 га яқин ходими иштирок этади. Уларнинг нишони биринчи навбатда жиноий ўтмишдаги ноқонуний муҳожирлар бўлади, деб ёзади газета. Чикагодан кейин мигрантлар рейдлари Нью-Йорк, Лос-Анжелес (Калифорния), Денвер (Колорадо) ва Майамида (Флорида) бўлиб ўтади, деб ёзади нашр.
Аввалроқ CNN телеканали Трамп жамоаси 20 январь куни инаугурация маросимидан бир неча соат ўтиб эълон қилинадиган “қаттиқ иммиграция” қонунчилиги пакетини якунлаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Автомобилдан фойдаланиш давридаги харажатлар машина танлашдаги муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Ҳар доим ҳам автомобилнинг нархи тўғри кўрсаткич эмас, нархи арзонроқ машина кейинчалик кўп чиқимга сабаб бўлиши ҳам ҳеч гапмас.
2022 йилгача Россиянинг автомобиль бозори дунёдаги энг йирик 10 таликка кирган бўлиб, кўпчилик автомобиллар Ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқариларди.
Фростнинг таъкидлашича, Британия фалокатга юз тутмоқда, чунки мамлакат банкротлик ёқасида. Унинг сўзларига кўра, бюджетни тўлдиришнинг барча мумкин бўлган усуллари вазиятни янада оғирлаштиради.
"Раҳмат, президент Трамп! ХЖСга қарши бу қарорингиз АҚШ ва Исроилни адолат ниқоби остидаги ғаразли ва коррупциялашган суддан ҳимоя қилади", — деди Нетаньяху.
Осиёга етказиб бериладиган асосий тур – Arab Light” нефтининг нархи март ойидан бошлаб ҳар баррел учун 2,4 долларга оширилади. Бу 2022-йил августидан бери энг катта ўсиш ҳисобланади.
Қарор Президент Доналд Трамп ўзининг иккинчи муддатининг биринчи кунида Қўшма Штатлар БМТ соғлиқни сақлаш органидан чиқишини эълон қилганидан икки ҳафта ўтиб қабул қилинди.
Ал-Жазира хабар берганидек, Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни фаластинликларнинг мажбуран кўчирилиши этник тозалаш ва халқаро ҳуқуқ ва БМТнинг кўплаб резолюцияларини бузиш эканлигини айтди.