АҚШ президенти можарони яқин орада тугашини кутмоқда, бироқ Исроил ҳали ҳам сулҳ режасини рад этмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда берган баёнотида Ғазодаги уруш икки-уч ҳафта ичида якунланишини айтди. "Ўйлайманки, яқин икки-уч ҳафта ичида анча яхши, якуний ечим бўлади", — деди у, бу прогнозининг асосларини очиқламасдан.
АҚШ раҳбари урушнинг “очлик ва ўлимлар” туфайли тўхтатилиши зарурлигини таъкидлади.
Трамп АҚШнинг "жиддий дипломатик ҳаракатлари"ни эслатиб ўтди, бироқ Исроил ҲАМАС томонидан таклиф қилинган сўнгги режани — 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш ва 10 нафар гаровдаги шахсни озод қилиш режасини қабул қилмаганини маълум қилди. Бунинг ўрнига Тел-Авив Ғазо шаҳрини босиб олишга тайёргарлик кўрмоқда, бу эса бир неча ой давом этиши мумкин.
Айни пайтда Ғазо сектори оғир гуманитар инқироз ҳолатида қолмоқда. Исроил томонидан қўйилган блокада ва тинимсиз бомбардимонлар очлик, ичимлик суви, дори-дармон ва гигиена воситаларининг танқислигига олиб келди. 2023-йил 7-октябрдан буён Исроил тажовузи натижасида ҳалок бўлганлар сони 62 744 кишига, яраланганлар эса 158 259 кишига етди, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.