АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо секторидаги можаро икки-уч ҳафта ичида ниҳоят ҳал этилишига ишонмоқда.
У бу ҳақда Оқ уйда Жанубий Корея президенти Ли Чже Мён билан учрашуви аввалида журналистлар саволларига жавоб бериш чоғида айтиб ўтди.
"Ўйлайманки, яқин икки-уч ҳафта ичида биз можаро бўйича яхши, якуний хулосага келамиз”, деди Трамп. "Бу ҳақда гапириш қийин, чунки улар минг йиллар давомида курашиб келишган, бу ер доимо кескинлик ўчоғи бўлган".
Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Исроил армияси Ғазо секторида ҳарбий амалиётларни давом эттириб, анклавга катта зарбалар бериб, январь ойида ўрнатилган сулҳни бузган эди. Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг идораси буни Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати воситачилар ва АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф томонидан илгари сурилган таклифларни қабул қилишдан бош тортгани билан изоҳлаб, сектордаги операциядан мақсад барча гаровга олинганларни озод қилиш эканини айтди. Радикаллар жанговар ҳаракатлар қайта бошланганида Исроил ва АҚШни айблади.
8 август куни Исроил ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси бош вазир Беньямин Нетаньяху таклиф қилган Ғазо шаҳри ҳудудини бутун назоратга олиш ва Фаластин анклавидаги операцияни кенгайтириш режасини маъқуллади. 20 август куни Исроил Мудофаа вазири Исраэль Кац ушбу режани тасдиқлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.