Дональд Трамп 2020 йил ноябрида бўлиб ўтадиган АҚШ президентлигига сайловларда рақиби бўлиши кутилаётган Демократлар партиясининг 5 нафар вакилидан сайловчилар ўртасида маъқулланиш бобида ортда қолмоқда. Langer Research Associates социологик хизмати томонидан ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатмоқда, дея хабар берди«ТАСС».
Таҳлилларга кўра, Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод сифатида илгари сурилишга 5 нафар сиёсатчининг имконияти юқори ҳисобланади. Гап собиқ вице-президент Жозеф Байден, Вермонт штатидан сенатор Берни Сандерс, Массачусец штатидан сенатор Элизабет Уоррен, Саут-Бенда шаҳри мери Пит Буттежаж ва Калифорниядан сенатор Камал Харрис ҳақида кетмоқда.
Сўров натижаларида келтирилишича, агар АҚШ президенти сайловлари ҳозир ўтказилганда, Трамп юқоридаги беш сиёсатчининг ҳар бирига ютқазган бўларди. Жумладан, агар Байден демократлар вакили бўлганида сайловчиларнинг 56 фоиз овозини олган,Трамп эса 39 фоиз овоз билан қолган бўларди. Сандерс рақиб бўлганида ҳам шундай натижа қайд этиларди.
Уоррен Трампни 54 га 39, Буттежаж 51 га 40, Харрис эса 52 фоизга 41 фоиз нисбати билан ортда қолдирган бўларди.
Трампнинг ўзи олдинроқ бир неча бор ОАВ буюртмасига асосан ўтказиладиган бу каби сўров натижаларига ишонмаслигини билдирган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.