Доналд Трампнинг биргина гапи деб дунёнинг энг бой 500 та одами бир кунда умумий бойлигининг 2 фоизини йўқотди. АҚШ бозорида жорий йилнинг энг оғир йўқотиши кузатилмоқда, деб ёзади Bloomberg.
21та миллиардернинг бойлиги ўртача бир миллиардга камайди. Дунёнинг энг бой одами, Аmazon асосчиси Жефф Безос энг кўп талофат кўрди. Онлайн-ритейлерларнинг котировкалари тушгани сабабли у $3,4 млрд йўқотди.
Ўзи нима бўлди: жума куни Трамп ногаҳон 1 сентябрдан АҚШ Хитойдан импортга 10 фоизлик бож жорий этишини эълон қилди. Хитой ҳам жавобини куттириб қўймади: 11 йилдан бери илк бор душанба куни доллар/юан нисбати 1 долларга 7 юан психологик чегарадан ўтди. Трамп Хитойни ўз экспортининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида юанни атайлаб заифлаштирганликда айблади.
Бозор хавотирда. Шундан сўнг АҚШ бозорида жорий йилдаги энг талофатли бой бериш кузатилди. S&P 500 индекси 2,8 фоизга тушди. Катта банклар 2 фоиз қийматини йўқотди. Intel 3,4 фоизга, Apple эса 4,3 фоизга арзонлашди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.