"Тоттенҳем" Танги Ндомбелени ижарага бермоқчи

"Тоттенҳем" Танги Ндомбелени ижарага бермоқчи

Англиянинг "Тоттенҳем" клуби ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеле фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради.

Таниқли журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Неаполнинг "Наполи" клуби француз футболчисини сотиб олиш шарти билан 1 йил муддатга ижарага олган. Ўтган мавсумнинг тенг ярмини "Лион" сафида ижарада ўтказган футболчи бугун итальян клуби учун тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди.

Маълумот учун, "Тоттенҳем" Ндомбелени 2019 йилнинг ёзида "Лион"дан 60+10 миллион еврога сотиб олган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!