Тошкентнинг тўртта тумани ҳудудига газ, иккитасида эса электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг тўртта тумани ҳудудига газ, иккитасида эса электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг тўрт тумани ҳудудига 25 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари туфайли 25 август куни соат 10:00 дан 26 август 09:00 гача Бектемир, Сергели ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Бектемир тумани “Нурафшон” маҳалласи:

Аҳоли хонадонлари сони — 430 та;

Улгуржи истеъмолчилар сони — 105 та.

Сергели тумани “Эшонбулоқ”, “Садоқат” ва “Иззатли” маҳаллалари:

Аҳоли хонадонлари сони — 1 080 та;

Улгуржи истеъмолчилар сони — 38 та.

Миробод тумани — “Қўйлиқ ота”, “Баратхўжа”, “Парвона” маҳаллалари ва Қўйлиқ 2, 3, 4-даҳалари

Аҳоли хонадонлари сони — 4 580 та;

Улгуржи истеъмолчилар сони — 92 та.

Шунингдек, бугун соат 15:00 дан 18:00 гача Янгиҳаёт туманининг “Файзли” маҳалласига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:

Аҳоли хонадонлари сони – 78 та;

Улгуржи истеъмолчилар сони – 2 та.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

Бундан ташқари, 25 август куни куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманлари ҳудудида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади:

Миробод тумани: “Янги Миробод” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;

Яккасарой тумани: “Яккасарой” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!